Россиялик ҳарбий инструкторлар Тожикистон Қуролли кучлари учун минг нафар кичик мутахассис тайёрлайди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди.
![](/static/2024/01/04/photo_2024-01-04_19-18-53-OOTVBrfT.jpg)
Машғулотлар бир вақтнинг ўзида Ляур ва Самбулидаги иккита полигонда 14 та ҳарбий мутахассислик бўйича олиб борилади: Т-72 танкининг ҳайдовчи механиги ва ўқотар оператори, БМ-21 “Град” ўт очувчи реактив тизимининг экипаж командири, 2С1 “Гвоздика” ўзиюрар артиллерияси ва БТР-80 зирҳли транспорт воситасининг бошқарувчиси, БМП-2 пиёда жанговар машинасининг ўқотар-оператори, разведкачи, граната отувчи ва бошқалар.
Курс ўртача уч ой давом этади ва жанговар машиналар, қуроллар ва гранатомётлардан ўқ отиш синови билан якунланади.
Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база Россиянинг чегарадан ташқаридаги энг йирик ҳарбий объектидир. У икки шаҳарда — Душанбе ва Boxтарда жойлашган. Ҳарбий база моторли милтиқ, танк, артиллерия, разведка бўлинмалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари, радиация, кимёвий ва биологик мудофаа ва алоқа қўшинларидан иборат.
Изоҳ (0)