• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Тимоти Шаламе ижросидаги “Вонка” — ажойиб рақслари ва ўзгача сюжети билан  завқ улашувчи байрамона фильм

    Вилли Вонканинг шоколад фабрикасига саёҳатга келган болакай Чарли ҳикояси деярли ҳаммага маълум. Аммо 21 декабрь куни бутун дунё бўйлаб Тимоти Шаламе иштирокидаги “Вонка” преквели чиқди. Фильм ниҳоятда ёқимли бўлиб унда қайғули лаҳзалар кўп, лекин ҳеч қандай шубҳа йўқки, яхшилик ғалаба қозонади.

    Бу бутун оила кўрадиган ажойиб эртак

    Ёш хаёлпараст Вилли Вонка (Тимоти Шаламе) шоколад фақат бойлар учун мавжуд бўлган маълум бир шаҳарга келади. У ўз маҳоратига, янги таъмларни ўйлаб топиш истеъдодига таяниб, ширинликлар дўконини очишни режалаштирган. Аммо биринчи куниёқ қаҳрамон бор пулидан айрилади ва меҳмонхона эгаларига қул бўлиб қолади. Аммо Вонка таслим бўлмайди. Етим болакай Нудл (Кала Лейн) ва фирибгарлар томонидан қул бўлган бошқа одамларнинг кўмагида у янги рецептлар ўйлаб топади ва ўз бизнесини бошлаш йўлларини қидиради. Бу йўлда ҳатто полицияга пора берган шоколад ишлаб чиқарувчилар картелига қарши туришга мажбур бўлади.

    “Вонка” ҳақида билишингиз керак бўлган биринчи ва энг муҳим нарса: фильм режиссёри Пол Кинг бўлиб, у томошабинларга сўнгги ўн йилликдаги асосий эртак ҳикоялардан бири — “Паддингтоннинг саргузаштлари”нинг икки қисмини тақдим этган. Ростини айтганда, янги фильм кўп жиҳатдан “Чарли ва шоколад фабрикаси”дан кўра ёқимтой айиқ ҳақидаги фильмга яқинроқ. Бу ҳам нотаниш жойга мослашишга уринаётган, яқинларини топиб, адолатни тиклаган меҳрибон ва содда қаҳрамон ҳақидаги ҳикоя.

    Бош қаҳрамоннинг муҳим бир афзаллиги бор: у қўшиқ айтади. “Вонка” — барча ёшдагилар учун классик мусиқий асар. Афсуски, чинакам эсда қоларли куйлар унчалик кўп эмас; энг жозибалилари 1971 йилги фильмдаги Пуре Imagination ва умпа-лумпа мавзуси бўлиб қолади. Аммо Тимоти Шаламенинг қўшиқ айтиши ва рақсга тушишини томоша қилишдан завқланиш мумкин.

    Бош қаҳрамонларнинг меҳрибонлиги ва позитивлиги сизни биринчи дақиқаларданоқ ўзига ром этади. Муаллифлар дарҳол Вонка муҳтожларга ёрдам бериш учун сўнгги пулларини беришга тайёрлигини кўрсатади, шу билан бирга у шоколадни жуда арзон сотишни режалаштирмоқда. Умуман олганда, Вонка буларнинг барчасини онасининг хотираси учун қилади — хайриятки, муаллифлар Бёртон фильмидаги болакайнинг қора тарихни ўзгартиришади. Аввалги фильмда қаҳрамоннинг болалиги зўравон отаси, ширинликлар ейиш тақиқланганлиги ва қўрқинчли брекетлар билан тасвирланганди.

    Қаҳрамонларнинг муаммолари ҳам жуда реал

    Аммо “Вонка” энг ижобий ҳикоя бўлса ҳам қора ҳазилни ҳам, қийин вазиятларни ҳам яхши кўрадиган Роалд Дал асарларининг атмосферасини сақлаб қолади. Бу фильм воқеаларини хиралаштирмайди, шунчаки қаҳрамонларга ҳамдард бўлишга ёрдам беради.

    Янги фильмда муаллифлар қайта-қайта Вилли Вонкага умуман ҳайратланарли бўлмаган муаммоларни тақдим этишади: шартномадаги кичик ҳарфлар, ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги келишув, полициядаги коррупция, расмийларга ёқмаган одамларга нисбатан жисмоний куч ишлатишгача. Сиз эртак оламида шафқатсиз реализмнинг баъзи элементларини кўрасиз.

    Бироқ бу билан “Вонка” коррупция ва фирибгарларга қарши кураш ҳақидаги фильмга айланиб қолмайди, бир оз “Паддингтон саргузаштлари 2”га ўхшайди — жиноий детектив ва қамоқхона драмаси.

    “Оскар” мукофоти совриндори Оливия Колман айёр меҳмонхона эгаси ролини ақл бовар қилмайдиган иштиёқ билан ўйнайди, Роуэн Аткинсон эса қабиҳ руҳоний сифатида ҳар бир ҳаракати билан томошабинни кулдиради.

    Тўғрисини айтганда, “Вонка” ижодкорлари бундай тажрибали актёрларни антагонист ролларини ўйнашга таклиф қилишлари бежиз эмас. Баъзан улар Шаламедан ҳам ўзиб кетишади.

    “Вонка” бу — таниш ҳикоянинг ажойиб преквели

    Сўнгги йилларда машҳур қаҳрамонлар, жумладан, эртаклар ҳақида ҳикоя қилувчи жуда кўп фильмлар чиқарилди. Бундай ҳикоялардан бири — “Круэлла”. Фильм воқеалари жуда қизиқарли, аммо у “101 далматин”даги ёвуз образга мос келмайди.

    Шаламенинг қаҳрамони ҳам меҳрибон — у ҳали ёш хаёлпараст. Шунингдек, Хью Грант аввалги фильмда бўлган митти қаҳрамонлар — умпа-лумпа образида намоён бўлади ва ҳатто таниш оҳангда қўшиқ куйлайди ва бу оҳангни унутиб бўлмайди.

    Пол Кинг “Паддингтон 3”ни суратга олишдан бош тортиб, уни “Вонка”га алмаштиргани бежиз эмас. Ёқимтой кичкина айиқ ҳақидаги франшиза усиз ҳам давом этади. Аммо янги эртак ҳақиқатан ҳам томошабинларга завқ бағишлайди. Бундан ташқари, фильм қишда экранларга чиқди: бир томондан, мўжизавий Янги йил олдидан, бошқа томондан совуқ ва қуёш етишмаслиги даврида.

    31.12.2023, 20:49   Изоҳ (0)   12924
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Машҳур образларини қайта тиклашда шедевр либослар яратган фильм ижодкорлари (фото)

    29.12.2023, 13:37

    Бир-бирини кўрарга кўзи йўқ Голливуд юлдузлари (фото) 

    29.12.2023, 09:27

    Миллиардер хонимлар: Forbes-2023 рўйхатидан ўрин олган дунёдаги энг бой 20 та аёл қандай кўринишга эга? 

    29.12.2023, 19:53

    Ноодатий гўзаллиги туфайли ҳаёти жаҳаннамга айланган совет даврининг соҳибжамол актрисалари (фото)

    31.12.2023, 14:20

    Йил сарҳисоби: 2023 йилда оила қурган ўзбек шоу-бизнеси вакиллари (фото, видео)

    31.12.2023, 11:52

    “Урушдан қайтган ўликларни кўрганман”. Чернобил фожеаси сабаб беш марта операция бўлган ва депутатликка сайланган Рихси Иброҳимова 86 ёшда (фото, видео)

    31.12.2023, 10:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.