Тошкент—Бухоро йўналишида ҳаракатланиб кетаётган “Афросиёб” поезди темирйўл ходимини уриб кетди. Бу ҳақда “Ўзбекистон темир йўллари” матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 27 декабрь куни тахминан соат 11:26 лар атрофида тезюрар “Афросиёб” электропоезди машинисти “Бухоро минтақавий темирйўл узели” УКга қарашли Жума—Каттақўрғон темирйўл бекатлари оралиғида камчиликни аниқлаб, бу ҳақда хабар берган.
Уни бартараф этиш мақсадида иш раҳбари, йўл устаси вазифасини бажарувчи Ш.Мелиев бошчилигидаги 9 нафар йўл созловчилар биргаликда жорий таъмирлаш ишларини амалга оширган.
3750 километрнинг 9 пикетдан темирйўл изи ичидан бригада олдига қайтаётган (темирйўл излари четидан қайтмасдан) йўл созловчи М.Шодиёров йўл бригадири вазифасини бажарувчи М.Алиқулов томонидан берилган огоҳлантириш ишораларига эътибор бермаган ҳамда “Афросиёб” машинисти томонидан берилган огоҳлантириш сигналини эшитмаган.
Оқибатда Тошкент—Бухоро йўналишида юқори тезликда ҳаракатланиб келаётган 770-сонли “Афросиёб” электропоезди йўл созловчи М.Шодиёровни уриб кетган ва у воқеа жойида вафот этган.
Ҳозирда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)