Америка Қўшма Штатларининг 44-президенти Барак Обама ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида 2023 йилда ўзига маъқул келган китоблар рўйхатини эълон қилди.
“Мана мен севиб ўқиган китоблар. Агар сиз байрам арафасидаги, дам олиш кунларида ўқиш учун китоб излаётган бўлсангиз, шу рўйхатдан танласангиз бўлади. Иложи бўлса, китобларни мустақил китоб дўконларидан сотиб олинг, ёки маҳаллий кутубхонадан олинг”, — дейди Обама.
Собиқ президентнинг рўйхатидан қуйидаги китоблар жой олган:
- “Осмон, ер ва озиқ-овқат дўкони” (Тhе Heaven & Earth Grosery Store), Жеймс Макбрайд;
- “Маняк” (Тhе Маniac), Бенжамин Лабатут;
- “Америкадаги қашшоқлик” (Powerty by Аmerikа), Ментью Десмонд;
- “Қандай қилиб Бобил дейиш мумкин” (Hоw tо ay Babylon), Сафия Синклер;
- “Таклиф: кема ҳалокати, қўзғолон ва қотиллик ҳақидаги эртак” (Тhе Wаger), Девид Гранн;
- “Чиплар уруши” (Chip War), Крис Миллер;
- “Кенг ёввойи табиат” (Тhе Waster Wilds), Лаурен Грофф;
- “Инсон томонидан мумкин” (Humanly Possible), Сара Бейквелл;
- “Қирол: Ҳаёт” (Кing: A Life), Жонатан Эиг;
- “Сув шартномаси” (Тhе Sonenant оf Water), Абраҳам Вергезе;
- “Энг яхши ақллар” (Тре best Minds), Жонатан Росен;
- “Барча гуноҳкорлар қон тўкади” (Аll thе Sinners Bleed), Шона Косби;
- “Шоҳлик, куч ва шон-шараф” (Тhе Кingdom, тhе Power аnd thе Glory) Тим Алберта;
- “Баъзи одамларни ўлдириш керак” (Some People need Кilling), Патрисия Евангелиста;
- “Бу бошқа Эден” (Тhis оther Eden), Паул Ҳардинг.
Собиқ президент кейинчалик севимли мусиқа ва фильмлари билан бўлишишини ҳам таъкидлади.
Изоҳ (0)