“Реал” футболчиси Винисиус Жуниор Лос-Анжелесда “Лейкерс” ва “Бостон” ўртасидаги баҳсга ташриф буюрди.
Бразилиялик футболчи у ерда юлдуз баскетболчи Леброн Жеймс билан учрашди.
Ўйиндан сўнг Винисиус Бразилия терма жамоаси либосига дастхат қўйиб, баскетболчига совға қилди. Леброн ҳам ўзининг либосидан тақдим этди.
Винисиус Жуниор Instagram саҳифасига Леброн билан тушган суратини жойлаб, “Болаликдаги орзуим! Кумирим”, дея изоҳ қолдирди.
Изоҳ (0)