Якунланиб бораётган 2023 йилги футбол мавсумида “Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси” бўлишга номзодларнинг якуний учлиги эълон қилинди.
Унга кўра, “ЦСКА” футболчиси Аббосбек Файзуллаев, Франциянинг “Ланс” шарафини ҳимоя қилаётган Абдуқодир Ҳусанов ҳамда яқинда “Навбаҳор”ни тарк этган Остон Ўруновлар йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун кураш олиб боради.
Кенгайтирилган рўйхатда Шерзод Насруллаев (“Насаф”), Отабек Шукуров (“Фотиҳ Карагюмюк”), Жалолиддин Машарипов (“Пансеррайкос”), Игор Сергеев (“Патум Юнайтед”), Элдор Шомуродов (“Кальяри”), Ҳусниддин Алиқулов (“Ризеспор”), Одилжон Ҳамробеков (“Пахтакор”), Ҳожиакбар Алижонов (“Пахтакор”), Жамшид Искандеров (“Навбаҳор”) каби футболчилар жой олганди. Якунда эса уч нафар номзод саралаб олинди.
Изоҳ (0)