Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 18-турида “Манчестер Юнайтед” 23 декабрь, шанба куни “Вест Ҳэм” меҳмони бўлди.
Биринчи бўлимда дарвозалар дахлсизлиги сақланиб қолди. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар ҳисобни очди. 72-дақиқада Жарред Боуэн ўз номини таблога ёздириб қўйди. Орадан 6 дақиқа ўтиб, Муҳаммад Кудус ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.
Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва манкунианликлар навбатдаги мағлубиятини қабул қилиб олди.
“Қизил иблислар” 28 очко билан 8-ўринда бормоқда. Бугунги баҳсда ғалаба қозонган “Вест Ҳэм” эса очколарини 30 тага етказди ва 6-ўринга кўтарилиб олди.
АПЛ
18-тур
23 декабрь, шанба
“Вест Ҳэм” — “Манчестер Юнайтед” 2:0
Голлар: 1:0 – 72 Боуэн, 2:0 – 78 Кудус.
“Вест Ҳэм”: Ареоля, Соуфал, Зума, Мавропанос, Эмерсон, Форналс, Уорд-Проуз, Соучек, Лукас Пакета, Алварес, Кудус, Боуэн.
“Манчестер Юнайтед”: Онана, Уан-Биссака, Эванс, Камбвала (Регилон, 84), Шоу, Бруну Фернандеш, Мактоминей, Майну, Антони (Пелистри, 73), Гарначо (Эриксен, 85), Ҳейлунд (Рэшфорд, 57).
Огоҳлантиришлар: Кудус (43), Эванс (45), Бруну Фернандеш (51), Лукас Пакета (74).
Изоҳ (0)