Шавкат Мирзиёев 2026 йилда Халқаро информатика олимпиадаси илк бор мамлакатда ўтказилишини маълум қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Шу муносабат билан мутасаддиларга “мактаб – туман – вилоят – республика” босқичида танловлар ўтказиб, 5–8-синф ўқувчилари орасидан энг салоҳиятли 100 нафарини танлаб олиш топширилди.
IT яхши ривожланган давлатлардан малакали экспертлар жалб қилинган ҳолда ўқувчилар бўлажак халқаро олимпиадага чуқур тайёрланади.
Изоҳ (0)