Лионель Мессининг либослар коллекцияси кимошди савдосида сотилди.
Ноябрь ойида Нью-Йоркдаги Sotheby’s аукциони Аргентина терма жамоаси ҳужумчисининг ЖЧ—2022 да кийган 6 та либосини кимошди савдосига қўйган эди. Коллекциядан Мессининг гуруҳ босқичидаги иккита, 1/8 финалдаги, чорак финалдаги, ярим финал ва финалнинг биринчи бўлимида кийган либослари ўрин олган.
Савдо 14 декабрь, пайшанба куни якунига етди ва сотув нархи 7.803.000 долларни ташкил этди. Қайд этилишича, у белгиланган муддат тугашига бир неча дақиқа қолганида амалга оширилган — бунга қадар эса кимошди савдосига 6,5 миллион доллардан ошмайдиган 3 та ариза келиб тушган.
Мессининг либослари сотувидан тушган маблағни бир қисми хайрия ишларига йўналтирилиши хабар қилинган.
Спорт билан боғлиқ сотилган энг қиммат нарса Майкл Жорданнинг 1998 йил NBA финали 1-ўйин либоси бўлиб турибди. У кимошди савдосида 8,1 миллион фунт стерлингга сотилган.
Изоҳ (0)