Ўзбекистонга Гонконг вируси кириб келгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Санэпидқўмита раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабеков хабарлар юзасидан маълумот берди.
АОКАда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раҳбарияти иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида қўмитанинг ҳудудий лабораториялари томонидан беморлардан олинган лаборатор таҳлил натижаларига кўра, гриппнинг А (H3N2) тури аниқланаётгани ҳақида хабар берилди.
Нурмат Отабековнинг қайд этишича, бу 1960 йил Гонгконгда тарқалган вирус. У пайтда бу H2N2 вирусидан мутация бўлиб шаклланган вирус сифатида тарқалган. Бир неча шарқ давлатларида муаммоли вазиятларни келтириб чиқарган. Ҳозир бу оддий мавсумий грипп вируси ҳисобланади ва ишлаб чиқарилган бактерияларнинг барчаси ушбу вирусга нисбатан ишлайди.
Ўзбекистонда ҳозиргача ишлатилган 2 миллион 200 доза вакцина бевосита мана шу штаммга қарши ишлайдиган вакцина. Бундан ташқари, яна уч турдаги вакцина мамлакатдаги хусусий эмлаш пунктларида мавжуд. Улар ҳам бевосита бу йил мавсумий тарқалиши кутилаётган гриппнинг айнан шу штаммига қарши ишлайди.
“Шундай экан, бундан жиддий хавотир қилиш, ёки ўзимиздан ваҳимани ясаб олишимизга ҳеч қандай асосни кўраётганим йўқ. Бу оддий, мавсумий вирус эканини яна бир бор эътироф этиб ўтамиз”, — дейди Нурмат Отабеков.
Изоҳ (0)