Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева Қозоғистон президенти ёрдамчиси билан учрашди.
Учрашувда Марказий Осиё жадидларининг мамлакатларимиз халқларини жипслаштиришдаги ўрни, уларнинг ижоди ва минтақамиз тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида фикр алмашилган.
Бугун “Жадидлар: миллий ўзлик, истиқлол ва давлатчилик ғоялари” мавзусидаги халқаро илмий конференцияда иштирок этиш учун Тошкентга келган Қозоғистон президентининг ички сиёсат ва коммуникациялар бўйича ёрдамчиси Руслан Желдибай билан учрашув ўтказдик.
Марказий Осиё жадидларининг мамлакатларимиз халқларини жипслаштиришдаги ўрни, уларнинг ижоди ва минтақамиз тараққиётига қўшган ҳиссаси ҳақида фикр алмашдик. Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстона муносабатларни томонларни қизиқтирган барча йўналишларда янада мустаҳкамлаш масалаларини атрофлича муҳокама қилдик, — дейди Саида Мирзиёева.
Изоҳ (0)