“Ўзгидромет” 8 декабрь, жума куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, кундузи Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларида ва куннинг иккинчи ярмида Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, айрим жойларда қорга айланиши мумкин.
Қорақалпоғистон Республикасида, Хоразм, Сурхондарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8 даража илиқ, шимолда 2 даража совуқ — 3 даража илиқ бўлади.
Тошкентда куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади, кечга томон қорга айланиши мумкин. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 5-10 метр/секунд тезликда эсади, 12-15 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-5 даража илиқ бўлади.
Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Ваъзи жойларда туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат 3-8 даража илиқ бўлади.
Изоҳ (0)