“Ўзгидромет” ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Унга кўра, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон бўйлаб кундузи 15-20 даражали қуруқ ва ўта илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ўзгара бошлайди. Булутлилик кучайиши, ҳарорат фонининг пасайиши ва 8 декабрь, жума кунида ҳаво ҳарорати кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 7-12 даража илиққача, шимолда кечаси 2-7 даража совуқ, кундузи 0-5 даража илиққача тушиши кутилмоқда.
Тошкентда 4—8 декабрь кунлари ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат 4—6 декабрда кечаси 3-8 даража, кундузи 15-20 даража илиқ, 7—8 декабрда кечаси 0-5 даража, кундузи 7-12 даража илиқ атрофида бўлади.
Изоҳ (1)
дуне хабарларидан купрок езингизлар илтимос