Париж шаҳрида “ПСЖ” ва “Ньюкасл” мухлислари ўртасида жанжал юзага келди.
28 ноябрь, сешанба куни “ПСЖ” ва “Ньюкасл” жамоалари Чемпионлар Лигасининг 5-турида ўзаро баҳс олиб боради.
Душанба куни француз клуби мухлислари Париж барларининг бирида ўтирган англиялик мухлисларга ҳужум қилган.
“Ньюкасл” мухлислари ўзлари томон улоқтирилаётган фаерлар ва стуллардан ҳимояланиш мақсадида бар эшикларини ёпишга уринган.
Полиция вазиятни ўз назоратига олган ва безориларни тинчлантиришга муваффақ бўлган.
Изоҳ (0)