Хоразм вилояти Урганч шаҳрида акциз маркасиз тамаки маҳсулотларининг сотувга чиқарилишига чек қўйилди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.
Қайд этилишича, департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ва божхона ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Урганч шаҳридаги “Г.Т.” МЧЖ раҳбарининг савдо дўкони ва турар жойида умумий баҳоси 422,5 миллион сўмлик 39 хил турдаги божхона назоратидан яшириб олиб ўтилган жами 24 184 қути хорижда ишлаб чиқарилган акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотиш мақсадида сақлаб келаётгани аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
- Наманганда май ойида вилоят ҳудудига ноқонуний олиб кирилган қарийб 200 миллион сўмлик тамаки маҳсулотлари ёқиб юборилганди.
- Шунингдек, Тошкент ва Фарғонада акциз маркасиз тамаки ва алкогол маҳсулотлари савдоси тўхтатиб қолингани,
- Наманган вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари муомалага киритилишининг олди олингани тўғрисида хабар берилганди.
Изоҳ (0)