Охирги уч йилда соҳани рақамлаштириш ҳисобига 40 миллион гектар ёки жами ерларнинг 90 фоизи кадастрдан ўтказилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Энди қолган муаммоли ерларни ҳам тўлиқ кадастр рўйхатидан ўтказиш шартлиги кўрсатиб ўтилди. Қишлоқ хўжалиги ерларида аеросуратга оладиган замонавий самолёт ва лабораториялар олиб берилди.
Кадастр агентлигига туман ва шаҳар ҳокимлари билан бирга йил якунигача аеросуратга олиш ишларини Тошкент шаҳри, Тошкент ва водий вилоятларида, келгуси йили эса қолган ҳудудларда тўлиқ якунига етказиш топширилди. Аэросуратлар асосида қишлоқ ерларини мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилиши белгиланди.
Изоҳ (0)