Ўзбекистонда 2,4 млн хонадоннинг кадастр ҳужжати йўқлиги маълум қилинган эди. Кадастр агентлиги мазкур хабарларга муносабат билдирди.
Унга кўра, ахборотда кадастр ҳужжатлари йўқлиги деганда мулк ва эгалик ҳуқуқини белгиловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган кўчмас мулклар назарда тутилган. Ер ажратиш ҳужжати бўлмагани сабабли кадастр органлари ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказолмайди.
Кадастр агентлиги томонидан уй-жойларга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган хонадонларни маҳаллабай хатлов қилиниб, электрон рўйхатини шакллантирилган.
Изоҳ (0)