Келгуси йилдан экин ери юқори унумли уруғ, кўчат, агро-технология, экспорт кўникмаларига эга бўлганларга аукцион орқали ижара ҳуқуқи билан сотилади, деб хабар бермоқда Президент матбуот хизмати.
Қайд этилишича, ўтган ҳафта Сурхондарёга ташрифда “плёнка остида парник” ташкил қилиб, экспортбоп сабзавот экинларини экиш имкониятлари кўрсатиб ўтилган эди.
Ҳудудларда бундай усулда экин экишни истаганлар жуда кўп. Лекин улар учун ер олиш мураккаб. Шу боис келгуси йилдан экин ери юқори унумли уруғ, кўчат, агро-технология, экспорт кўникмаларига эга бўлганларга аукцион орқали ижара ҳуқуқи билан сотилади.
Мутасаддиларга 2024 йил 1 февралга қадар камида 15 минг гектар ерни лотларга бўлиб, экспортбоп сабзавот етиштириш учун ўртача 1 гектардан аукционга чиқариш, аукциондан ер олган аҳолига уруғ, ўғит, плёнка ва айланма маблағ учун кредит ажратиш, ҳосилдор экспортбоп экинлар уруғини кафолатли етказиб бериш бўйича топшириқлар берилди.
Изоҳ (0)