• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Марказий Осиёда контрабанданинг тез ўсиши: ТRACIT ҳисоботи

    ТRACIT (Ноқонуний савдога қарши кураш трансмиллий альянси) халқаро нодавлат ташкилоти Марказий Осиё ва Ўзбекистонда ноқонуний савдо ва қора бозор муаммолари бўйича ўз ҳисоботини тақдим этди, деб хабар берди “Дарё” мухбири.

    ТRACIT маълумотларига кўра, ҳудудга ноқонуний олиб кирилган товарлар асосан тамаки ва алкогол маҳсулотлари, шу билан бирга, озиқ-овқат, дори-дармон, кийим-кечак ва турли аксессуарлар, ёқилғи-мойлаш материаллари ҳисобланади. Ушбу тоифадаги товарлар орасида тамаки маҳсулотлари, спиртли ичимликлар ва дори-дармонлар яширин айирбошлаш бўйича биринчи ўринда туради. 

    Фото: Қозоғистон пресс-клуби

    ТRACITнинг сиёсат масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Эстебан Жудичининг таъкидлашича,

    Контрабанда савдосининг ўсишига минтақадаги давлатларнинг ҳимояланмаган чегаралари, норасмий яширин иқтисодиётнинг амалда мавжуд катта кўлами ва ўз-ўзини иш билан таъминлашга аҳамият бермасдан фақат оиласини боқиш учун пул топадиган миллионлаб одамлар сабаб бўлмоқда.

    Минтақа давлатларининг тартибга солиш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимидаги камчиликлари, коррупция, етарлича бўлмаган жарима ва айбдорларни жазолаш чораларини қайд этди.

    “Ноқонуний савдонинг ўсишига ҳисса қўшадиган тартибга солиш ва ижро этиш соҳасидаги камчиликлар мамлакатнинг сармоявий жозибадорлиги ва кредит рейтингини пасайтираётганини ёдда тутиш керак.

    ТRACIT экспертлари Ўзбекистонга нисбатан бозор иштирокчиларининг хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бир қатор ўзига хос муаммоларни аниқлади. Шундай қилиб, Ўзбекистон бозорининг ўзига хос хусусияти шуни кўрсатадики, транзит товарлар сифатида рўйхатга олинган, лекин амалда мамлакат ҳудудида қолиб, божхонани четлаб ўтган акциз тўланадиган товарларни оммавий равишда ноқонуний декларациялаш муаммоси мавжуд.

    Натижада давлат катта миқдорда бож ва бошқа тўловларни йўқотади, энг асосийси эса – бозор келиб чиқиши ва сифати шубҳали бўлган товарлар билан назоратсиз тўйинади. Асосан, БАА ва бошқа Осиё мамлакатларида ишлаб чиқарилган қалбаки тамаки маҳсулотлари, шунингдек, спиртли ичимликлар ва энг хавотирлиси, қалбаки дори-дармонлардир.

    Бундан ташқари, Эстебан Жудичи ноқонуний жиноий одам савдоси ва мажбурий меҳнат каби муаммоларни ҳам таъкидлади. Унинг фикрича, бу нафақат Ўзбекистон, балки минтақанинг бошқа мамлакатларига ҳам хос муаммодир.

    Фото: Қозоғистон пресс-клуби

    ТRACIT экспертларининг фикрича, ноқонуний савдога қарши самарали курашиш учун барча Марказий Осиё давлатлари коррупцияга қарши курашни кучайтириши ва контрабандага қарши туриш усулларини такомиллаштириши керак.

    Ҳисобот бир қатор аниқ тавсияларни ўз ичига олади: ҳукуматларга ноқонуний савдога қарши курашнинг барча масалалари бўйича ягона идоралараро координатор вазифасини ўтайдиган алоҳида органлар яратиш тавсия этилади.

    Мутахассислар, шунингдек, изчил ва мувозанатли солиқ сиёсатини олиб боришни тавсия этади (сигареталар ёки спиртли ичимликларга акциз солиғини ўйламасдан ҳаддан ташқари ошириб юбориш ушбу товарларнинг бозорга кириш контрабандасининг ортишига олиб келишини тушуниш жуда зарур – кўплаб мамлакатларда тажриба шуни кўрсатади). Бундан ташқари, ТRACIT чегараларни контрабандадан қўшимча ҳимоя қилиш, “транзитни тўхтатиш” ва уйдирма транзит (Ўзбекистонга нисбатан юқорида айтиб ўтилган) схемаларини йўқ қилиш зарур, деб ҳисоблайди.

    • Яна бир муҳим тавсия – контрабанда учун жиноий жазони тубдан кучайтиришдан иборат.

    ТRACITни охирги йилларда контрабанданинг тез ўсиши кўп ташвишга солмоқда. Жумладан, акциз солиғи доимий равишда ошириб борилиши туфайли минтақа давлатларида тамаки контрабандаси жадал суръатлар билан ўсиб бормоқда ва Ўзбекистонда бу умумий бозорнинг 24 фоизини ташкил этади.

    “Ноқонуний тамаки саноати ортида уюшган жиноятчилик турибди, бу терроризмга ҳам ҳомийлик қилиши мумкин. Бу будгет ҳисобидан ўтиб кетадиган улкан яширин бозор бўлиб, гарчи бу пуллар ижтимоий эҳтиёжлар учун, масалан, соғлиқни сақлашни ривожлантиришга сарфланиши мумкин”, – дея таъкидлади Эстебан Жудичи.

    Унинг сўзларига кўра, ТRACIT маълумотларига мувофиқ, минтақадаги ноқонуний тамакиларнинг асосий манбаси БААдаги заводлардир. Сўнгги пайтларда Марказий Осиё мамлакатлари бозорларида бундай маҳсулотлар улушининг тез суръатлар билан ўсиши кузатилмоқда. Охирги уч йилда минтақа мамлакатлари бозорларида, умуман контрабанда товарлари улушининг ўсиши қарийб 10 фоиз ва ундан кўпроқни ташкил этди. 

    Фермерлар учун пестицидлар Марказий Осиё бўйлаб фаол сотиладиган яна бир товар бўлиб, бу маҳсулотлар бозорининг ортиб бораётган улуши контрабанда ҳисобланади.

    ТRACIT ҳисоботида CropLife International, ОESД, ЭУIPO, IDSФ ва ФICCI маълумотларига кўра, бугунги кунда Марказий Осиёда сотилаётган барча пестицидларнинг чорак қисми қалбаки эканлигини кўрсатди. Бу эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ва аграр саноати ерларининг ҳолатига бевосита таҳдид солади. Шу билан бирга, Хитой қалбаки пестицидларнинг асосий етказиб берувчиси ҳисобланади. Ноқонуний етказиб берувчилар асосан интернетдаги хусусий реклама платформаларидан фойдаланади, шунингдек, WhatsApp, Telegram, Ozon ва бошқа мулоқот каналлари орқали фермерлар ва мижозлар билан боғланади.

    – Биздаги маълумотларга кўра, Ўзбекистонда ҳозир энг оғриқли нуқта – бу ноқонуний одам савдоси ва мажбурий меҳнатдир. Пестицидлар ва уруғлар бозори ҳам катта ташвиш уйғотади. Агар мамлакат расмийлари буларнинг барчасини ҳозир назорат остига олмаса, бу яқин келажакда жиддий муаммоларга олиб келади”, — дея хулоса қилди Эстебан Жудичи.

    Шериклик ҳуқуқи асосида.

    21.11.2023, 09:00   Изоҳ (0)   5386
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Док-1 Макс” бўйича судланаётган Фармацевтика агентлигининг собиқ раҳбари судланувчиларнинг ҳеч бирида айб йўқлиги, 65 нафар бола ўлимига тизим айбдорлигини айтмоқ...

    20.11.2023, 22:47

    “Ўзсувтаъминот”да 2,1 млрд долларлик лойиҳалардан 8 таси ўз вақтида ишга тушмай қолиши эҳтимоли борлиги айтилди 

    20.11.2023, 22:25

    “Ҳеч ким уларни дунёдан узиб, тўрт девор ичида сақлай олмайди. Бирорта синглимизга бундай ҳаётни раво кўрмайман” — Саида Мирзиёева 

    20.11.2023, 21:48

    Ўзбекистонда йиллик кредит ажратиш ҳажми 2 бараварга кўпайди 

    20.11.2023, 20:40

    Тошкентда қалбаки акциз маркали алкогол маҳсулотлари ишлаб чиқарилаётгани аниқланди

    20.11.2023, 20:20

    Ўзбекистонда энди тадбиркорлар хорижий валютадаги кредитлари учун ҳам кафиллик олиши мумкин

    20.11.2023, 19:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Уклонда такси ҳайдовчилари учун катта тадбир ўтказилди!


    Зиффлеръдан катта тақдимот: янги қиёфа, замонавий дизайн ва ақлли маиший техникалар


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    CHERY билан ўз орзунгизни амалга оширинг: барча моделлар учун бошланғич тўлов пасайтирилди! 


    ОКМК 2,3 миллиард доллар кредит маблағларини жалб қилди ва 125 миллион доллар молиявий харажатларни иқтисод қилди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Молиявий саводхонлик мактаб остонасидан бошланади


    Mobiuz “МаззаФест”да янги “Мазза” ва “Мазза 2.0” тариф режаларини тақдим этади


    InfinBANK Global Money Week 2025 да иштирок этди


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    Siberian Wellness — Ўзбекистонда 15 йил

     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.