• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда энди тадбиркорлар хорижий валютадаги кредитлари учун ҳам кафиллик олиши мумкин

    Президентнинг “Кичик ва ўрта бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига кўра Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” акциядорлик жамияти (компания) сифатида қайта ташкил этилди.

    Натижада компания томонидан бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича янги инструментлар жорий этилмоқда ва амалдаги ёрдам турлари кенгайтирилмоқда.

    Жумладан, эндиликда компания кичик ва ўрта бизнес тадбиркорлари учун миллий ва хорижий валютада ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ҳамда аккредитивларга 500 млн сўмдан 5 млрд сўмгача кафиллик берадиган бўлди.

    Бу нима дегани?

    Биринчидан, фармон қабул қилингунгача, амалда кафиллик фақат кичик тадбиркорларга бериларди. Энди ўрта бизнес ҳам бундай кафиллик олиши мумкин.

    Иккинчидан, илгари кафиллик фақат миллий валютадаги кредитларга берилган. Энди хорижий валютадаги кредитларга ҳам кафиллик берилади.

    Учинчидан, бунга қадар кафиллик фақат 2,5 млрд сўмгача тақдим этилган. Эндиликда ушбу миқдор 2 баравар оширилиб, 5 млрд сўмгача этиб белгиланди.

     
    Фото: Google Images

    Масалан, тўқимачилик соҳасида фаолият олиб бораётган тадбиркор хориждан хом ашё олиш харид қилиш мақсадида 5 млрд сўм эквивалентида хорижий валютада кредит олди. Илгари ушбу кредити учун ҳеч ким унга кафиллик бермас, у албатта гаровга нимадир қўйиши керак эди. Бу ўз-ўзидан тадбиркорга яхшигина қийинчилик туғдирарди. Энди эса президент фармонига кўра, ушбу тадбиркор компаниядан хорижий валютадаги кредити учун кафиллик олиши мумкин. Бу унинг ишини анча енгиллаштиради.

    Бугун глобаллашув замонида тадбиркорлар янада кенгайишни, жаҳон бозорига чиқишни истайди. Бундай вазиятда ўз-ўзидан у хорижлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилади, импорт ёки экспорт шартномалари имзолайди, хорижий валютада олди-берди қилади.

    Бундай шароитда хорижий валютадаги кредитлар учун ҳам кафиллик берилишининг йўлга қўйилаётгани тадбиркорларга янги имкониятлар эшикларини очади. Кўплаб муаммоларни ҳал қилишга ёрдам беради.

    Кафиллик бериладиган кредит миқдорининг 2 баравар оширилаётгани эса кичик бизнес вакилларини ўрта бизнес даражасига ёки ўрта бизнес вакилларини йирик бизнесга айланишига туртки беради.

    Шунингдек, фармонга кўра, яхши ва ундан юқори кредит тарихига эга тадбиркорларга қўшимча кредитлар бўйича такроран кафиллик бериш йўлга қўйилаётгани қувонарли. Бунга қадар тадбиркорга фақат битта кредит учун кафиллик берилар эди.

    Бундан ташқари, портфел кафиллиги ҳисобига компаниянинг кафиллигини олиш вақти 7 кунгача қисқаради.

    20.11.2023, 19:25   Изоҳ (0)   7414
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда “счётчик”ларсиз ерости сув олиш иншоотларидан фойдаланиш тақиқланади

    20.11.2023, 19:15

    Жиззахда юк машинаси темир йўл кўпригининг бир қисмини ўпириб кетгани юзасидан изоҳ берилди

    20.11.2023, 18:55

    Андижонда одам уриб, қочиб кетган ҳайдовчи ушланди

    20.11.2023, 18:00

    Ўзбекистонда энди мактаблар олдида ҳам радарлар ўрнатилади

    20.11.2023, 17:50

    Ўзбекистонда айрим соҳа вакилларининг ойлик маошлари 15 фоизга оширилади

    20.11.2023, 16:55

    Хоразмда аёл уч нафар ёш болани ёқиб юбориш билан таҳдид қилди (видео)

    20.11.2023, 16:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.