Наманган вилояти Уйчи туманида 31 миллион сўмлик пиротехника буюмларини сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Уйчи туманида фуқаролар хорижда ишлаб чиқарилган “7Шоц” номли 224 дона пиротехника буюмини 31,3 миллион сўмга сотишга келишиб, шундан 56 донасини олиб келиб берган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб,тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)