Тошкент вилояти Оққўрғон туманида куёв келинни вертолётда олиб кетгани акс этган видео тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Вилоят ЙҲХБ мазкур тўйда кортеж бўлиб ҳаракатланган ҳайдовчилар юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, видеодаги ҳолат Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари томонидан ўрганилиб, тўй вақтида йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳолда бошқа ҳаракат иштирокчиларига халақит бериб, гуруҳ-гуруҳ бўлиб ҳаракатланган барча транспорт воситалари ҳайдовчиларига маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Изоҳ (0)