Тошкент шаҳрининг Чилонзор ва Учтепа туманларида газ таъминоти қисман тўхтатилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, пойтахт ҳудудлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари амалга оширилади, шу сабабли 16 ноябрь куни 10:00 дан 17:00 га қадар қуйидаги манзилларда газ таъминоти қисман тўхтатилади:
- Чилонзор тумани: “Зарқўрғон”, “Фидокор”, “Навбаҳор”, “Катта Навбаҳор”, “Кўтарма”, “Наққошлик”, “Ботирма” маҳаллаларида жойлашган кўп қаватли уйлар ва ерли хонадонлар;
— юқорида келтирилган маҳаллаларда жойлашган 38 та улгуржи истеъмолчи. - Учтепа тумани: “Тепақўрғон”, “Қўрғонтепа”, “Кўҳна Чўпонота”, “Боғобод”, “Боғистон”, “Бирлик”, “Найман”, “Гузар” маҳалларида жойлашган кўп қаватли уйлар;
— юқорида келтирилган маҳаллаларда жойлашган 105 та улгуржи истеъмолчи.
“Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ келтирилган ноқулайликлар учун узр сўради.
Изоҳ (0)