• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Комилжон Расулов: “Ота сифатида ҳеч қачон қароримдан афсусланмайман”

    Футбол бўйича Ўзбекистон Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган “Бухоро” — “Олимпик” учрашувида нотўғри қарор чиқаргани учун бутун умрга футболдан четлатилган Комилжон Расулов “Championat Asia” сайтига интервью берди.

    Бу ўйинни кимдир стадиондан, кимдир эса телевизордан томоша қилди. Ҳаммада ўша савол: нега ҳакам пенальти бўлмаса ҳам уни белгилади деган. Ҳаттоки, ўзимнинг яқинларим ҳам шу саволни беряпти. Дастлаб, гапиришимдан олдин мухлислардан узр сўрамоқчиман. Қилган айбимни тан оламан. Интервьюдан асосий сабаб, ўзимни оқлаш учун ёки ҳакамликка қайтиш учун эмас. Шунчаки ўша вазиятда нималар бўлганини тушунтириб бермоқчиман.

    Пенальти қўяётган вақтимда биринчи кўрган кадрим “Олимпик”ни 17-рақамли футболчиси (Темур Мамасидиқов) билан “Бухоро”ни 88-рақамли ўйинчиси (Всеволод Нихаев) иккаласи ёнма-ён кетаётган пайтда, биринчи контакт “Олимпик” ўйинчисига текканини кўрдим. ВАР ҳакамига дастлаб тўпга “Олимпик” футболчиси теккани ва шундан сўнг “Бухоро” футболчиси оёғига тепди дея изоҳ бердим. ВАРга бу яққол кўринган. 

    Ўзимни оқламоқчи эмасман, 90-дақиқа, ўзингиз биласиз, ўйин охирида барибир босим бўлади, хато қилиб қўймай деган ўйлар бўлади. Шу мақсадда ВАР томонга бордим. Монитор ёнига борганимда, ВАР ҳаками билан бўлаётган мулоқот менга унчалик эшитилмади. Монитор олдига борганимда у кадрларни кўрсатиб, менга тушунтириш бериши керак. Шунда мен “Тўхта, гапларинг эшитилмаяпти”, деб айтдим. Ҳақиқатан ҳам “Бухоро” томондан жуда кўп овозлар янграрди. Сўнгра, бир ёки бир ярим сония ўша томонга қарадим. Улар менга жудаям халақит қилаётганди. Улар томондан жуда кўп ҳақоратлар бўлаётганди. Тўғри, футболда сўкинишлар табиий ҳолат. Бунга чидам кераклигини биламан, отам буни айтиб кетган. Лекин улар томондан қизимнинг шаънига номақбул сўзлар янгради. Мен бутун диққатимни “Бухоро” мураббийига қаратгандим. Улуғбек акани биламан, ундан бунақа сўзлар чиқмайди. Мураббийлар штабидан кимдир мана шу сўзларни айтди. Мана менинг қарор чиқаришимга асосий сабаб бўлди. Ички инстинктим ўйиндан чиқиб кетди. Ахир, мен отаман. Жуда алам қилди. Нима бўлган тақдирда ҳам пенальтини белгилайман дедим. Ҳакамлик либосидаман, уни бориб ура олмайман. 

    Ҳуштак чалганимдан кейин, нима қилганимни тушундим. У ерда пенальти йўқлигини 100 фоиз тан оламан. Хато қарор чиқарганман. Ҳакам сифатида қанақадир афсус бўлиши мумкин, лекин ота сифатида қароримдан ҳеч қачон афсусланмайман. Тўғри — бу футбол. Меҳрим сингган, меҳнатим сингган. Аммо футболдан бошқа касбда ҳам нонимни топа оламан. Оилам битта, қизим битта. Ўша лаҳзада ҳиссиётларни жиловлай олмадим. 

    Раҳбариятга бориб, тушунтириш хати ёзаётган вақтимда онамдан ва оила аъзоларимдан деган жумлани ёздим. Лекин бу гапларни айтмадим. Агар айтсам, худди улар олдида ўзимни оқлаб, улардан имкон сўраётгандек бўлиб қолишим мумкин эди. Раҳбариятнинг қарорини ҳурмат қиламан. 

    Барча футбол мухлисларидан, айниқса, “Бухоро” мухлисларидан узр сўрайман. Улар менинг ўша вақтдаги ҳолатимни тушунса хурсанд бўламан, тушунмаса хафа бўлмайман, бунга ҳаққим ҳам йўқ. Чунки мухлис футболга пул тўлаб киради. Мухлис мени ҳақорат қилсин, гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Лекин мураббийлар томонидан бундай ҳолат юз берганидан сўнг ўзимни тийиб тура олмадим.

    Изоҳларда кўриб қолдим, “Олимпик” ёки бошқа жамоалар пул берган деган. Қасам ичишим мумкин, “Бухоро” — “Олимпик” ўйинда менга ҳеч қандай пул таклиф қилингани йўқ. Ҳеч ким менга илтимос ҳам қилгани йўқ. Бу ўйинга пул аралашмаган. 

    Комилжон Расулов, собиқ ҳакам

    Эслатиб ўтамиз, Расулов учрашувнинг 100-дақиқасида “Бухоро” дарвозаси томон пенальти белгилади ва бу ўйин тақдирига таъсир кўрсатди. Ушбу ҳолат юзасидан ЎФА футбол фаолиятини назорат қилиш махсус инспекцияси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида бош ҳакам ВАР такрорларини кўриш учун монитор олдига келган вақтида бутун бошли “Бухоро” жамоасининг мураббийлар штаби ҳамда захира ўйинчилари унга ҳалақит бериб, турли куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақоратлагани маълум бўлди.

    Шу туфайли, бош ҳакам ВАР мониторини кўриб, хато қилаётганини билса ҳам, ҳиссиётларга берилиб, “Бухоро” дарвозасига пенальти белгилаган. Комилжон Расулов ўз тушунтириш хатида айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қасддан, ҳиссиётларини жиловлай олмай, нотўғри қарор чиқарганлиги учун ўз пушаймонлигини билдириб ўтганди. Шундан сўнг Расулов умрбодга футболдан четлатилди. 

    15.11.2023, 12:29   Изоҳ (1)   21729
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. fargonatoshkent02@gmail.com / 15.11.2023, 23:00

      СУДЯНИ ТУШИНИШИМИЗ КЕРАК.ХАР КАНДАЙ СУДЯ ХАМ БУНАКА СУКИШНИ ЭШИТСА УЗИНИ ТИЙИБ ТУРОЛМАЙДИ.ЖАЗОНИ БУХОРО КЛУБ ШТАБИГА БЕРИШ КЕРАККУ.МАНАВИЙБУЗУК СУЗ АЙТГАНЛАРИ УЧУН

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    АПЛ ҳакамлар қўмитаси “Манчестер Сити”нинг “Фулҳэм” дарвозасига урган иккинчи голида ўйиндан ташқари ҳолат бор эди деб ҳисобламоқда 

    06.09.2023, 12:46

    “Бухоро”—“Пахтакор” ўйинида пенальти нотўғри белгиланган деб топилди, учрашувда ишлаган икки нафар ҳакам номаълум муддатга четлатилди 

    29.10.2023, 22:45

    Суперлига. “Олимпик” ҳакам қўшиб берган дақиқаларда амалга оширилган пенальти эвазига “Бухоро”ни мағлуб этди

    10.11.2023, 20:38

    “Бухоро” — “Олимпик” учрашувида ишлаган ҳакам умрбодга футболдан четлатилди 

    11.11.2023, 14:35

    Тайсон Фьюрининг Олександр Усикка қарши жанги 2024 йил февраль ойида бўлиб ўтади 

    15.11.2023, 11:48

    Энтони Жошуа ва Деонтей Уайлдер декабрь ойида ўз жангларини ўтказади 

    15.11.2023, 10:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50

    “Ҳеч кимдан қўрқмайман” — Тошкентда тадбиркор болалар майдонини эгаллаб олди, аҳоли норози

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:37

    “Барча заправкаларда электр қувватлагичлар ўрнатилади” — транспорт вазири Илҳом Маҳкамов

    Ўзбекистон | 12 июл, 23:27

    Ҳиндистонда россиялик аёл икки боласи билан чангалзорда яшаётгани аниқланди

    Дунё | 12 июл, 23:10

    Аббосбек Файзуллаев ва “ЦСКА” — Россия Суперкубоги соҳиби (видео)

    Спорт | 12 июл, 22:42

    Францияда Янги Каледония номли янги давлат тузиш тўғрисида битим имзоланди

    Дунё | 12 июл, 22:35

    Сунъий интеллект орқали ҳаётингизни осонлаштиришнинг 9 та усули

    Лайфстайл | 12 июл, 22:00

    Дональд Трамп Клублар ўртасидаги ЖЧ финалида қатнашади

    Спорт | 12 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.