Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 15 ноябрда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.
Унга кўра, доллар 8,84 сўмга ошиб, 12 289,98 сўм бўлди. Евро 42,63 сўмга ошиб, 13 169,94 сўм бўлди. Рубль 1,09 сўмга ошиб, 134,50 сўмни ташкил қилди.
Бундан аввал доллар курси, кетма-кет икки кун пастлаб, 12 270,11 сўм бўлганди. Евро ва рубль курси ҳам тушганди. Кеча эса кўтарилиб, 12 281,14 сўм бўлган.
Изоҳ (0)