• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    2022 йилда Ўзбекистон 19 миллиард долларлик маҳсулотларни экспорт қилди

    Кейинги йилларда ташқи савдо соҳаси давлатимиз иқтисодий ривожланишининг муҳим шаклларидан бирига айланди. Бу ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва модернизация қилиш, истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва турли хизматлар кўрсатишга хизмат қилмоқда.

    ўпинча экспортга йўналтирилган Европадаги Германия ёки Осиёдаги Хитой каби илғор хорижий мамлакатлар тажрибаси шуни кўрсатадики, айнан ташқи савдо давлатнинг иқтисодий ривожланишининг двигателига айланиши мумкин.

    Ўтган қисқа муддатда Ўзбекистон ушбу экспортга йўналтирилган моделни тўлиқ ўзлаштириб кўпкина мамлакатлар билан савдо ҳамкорларини кучайтириш ва ташқи савдони кўпайтириш бўйича фаол қадамлар қўйди. Ушбу ўзгаришга саноатдаги ишларнинг ҳолатини чуқур таҳлил қилиш ёрдам берди.

    2000-2015 йилларда ишлаб чиқаришни модернизация ва такомиллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларга қарамай, табиий ресурслар Ўзбекистоннинг асосий экспорт маҳсулоти бўлиб қолди. Чекланган ташқи ҳамкорлар ҳисобга олинса, бу Ўзбекистон талаб ва нархлар ўзгаришига нисбатан заиф бўлиб қолди.

    Ушбу давр мобайнида 10 та етакчи ҳамкордан Ўзбекистон фақат Афғонистон билан савдо балансида ижобий салдога эга бўлган бўлса, Россия, Хитой, Европа Иттифоқи ва бошқа етакчи ҳамкор давлатлар билан савдо тақчиллиги сақланиб қолган. Импорт қилинадиган асосий товарлар республикада ишлаб чиқарилмайдиган технологиялар, асбоб-ускуналар ва дори воситалари эди.

    Шунингдек, мамлакатимизда замонавий, сифатли ва рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун етарли қувват ва технологиялар йўқлиги экспорт имкониятларимизни чеклаб қўйган эди.

    Сўнгги йилларда амалга оширилган чора-тадбирлар экспорт ҳолатини сезиларли даражада яхшилаш имконини берди. Шундай қилиб, 2017-2021 йилларда мамлакат экспорти ҳар йили 15 фоизга ўсди.

    Фото: Google имагес

    Бунда давлатимиз раҳбарининг республика ташқи савдоси соҳасидаги ишлар ҳолатига алоҳида эътибор қаратгани катта рол ўйнади. Президентимиз доимий равишда барча вазирлик ва идоралар ҳамда вилоятлар раҳбарлари иштирокида экспорт ва сармояларни жалб қилиш масалалари бўйича муҳокама йиғилишлари ўтказиб келмоқда. Хизматлар экспорти улушини оширган ҳолда экспорт тузилмасини тубдан диверсификация қилиш зарурлигини қайта-қайта таъкидлаб, инвестисияларни жалб этиш масалалари кўриб чиқилмоқда. Давлатимиз раҳбари мамлакатимиз ҳудудларига мунтазам ва қайта-қайта ташриф буюриб, уларда инвестисия лойиҳалари ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ривожлантириш лойиҳаларини шахсан кўриб чиқади.

    Ўз вақтида кўрилаётган ушбу чора-тадбирлар туфайли тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун шарт-шароитларни яхшилаш, инвестисия лойиҳалари ташаббускорлари ва экспортёрларни амалий ва молиявий қўллаб-қувватлашга қаратилган тизимли механизмлар ишлаб чиқилди. Умуман олганда, ташқи савдо эркинлаштирилди. Тарифсиз тўсиқлар, турли акциз солиқлари ва миллий валютанинг конвертация қилинмаслиги бартараф этилди. Ташқи савдо фаолиятини олиб бориш сезиларли даражада соддалаштирилди.

    Бундай ўзгаришлар қисқа муддат ичида ўз натижаларини берди – иқтисодий ислоҳотлар хорижий мамлакатлар билан савдо алоқаларини жадал ривожланишига ёрдам берди. Жаҳон банки маълумотларига кўра, агар 2016 йилда товар ва хизматлар экспорти ялпи ички маҳсулотнинг 15 фоизини ташкил этган бўлса, 2019 йилда бу кўрсаткич 31 фоизга етган. 2017-2022 йилларда республиканинг жами экспорти 95 миллиард доллардан ортиқни ташкил этди, шундан 2022 йилда 19 миллиард доллардан ортиқ маҳсулот экспорт қилинди, бу 2016 йилга нисбатан 60 фоизга кўпдир.

    Сўнгги йилларда республикада экспортни рағбатлантириш, импортни оптималлаштириш ва умуман, мувозанатли ташқи савдони таъминлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар натижасида 2023 йилнинг январь сентябрь ойларида мамлакатимизда ташқи савдо айланмаси 44,7 миллиард долларни ташкил этди ва ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 22,1 фоизга ўсди ёки 8,1 миллиард долларга кўпдир.

    “Made in Uzbekistan” бренди остидаги маҳсулотлар жаҳон бозорида тобора кенг тарқалмоқда. Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси дунёнинг 204 та мамлакати билан савдо алоқаларини олиб бормоқда. Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Россия Федерацияси, Хитой, Қозоғистон, Туркия, Корея Республикаси, Қирғизистон ва Германия билан қайд этилган.
    Шу билан бирга, экспорт ўсиши юқори қўшимча қийматга эга бўлган электр жиҳозлари, тикув ва трикотаж маҳсулотлари, кабел ва симлар, қурилиш материаллари каби саноат маҳсулотлари ҳажмининг кўпайиши ҳисобига таъминланди.

    Айни пайтда давлатимиз ресурс-иқтисодий имкониятларимиз ва инсон салоҳиятимизга мос келадиган жаҳон савдо тизимида ўзининг муносиб ўрнини топиш мақсадида Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш бўйича фаол мулоқотни бошлади.

    10.11.2023, 19:41   Изоҳ (0)   9331
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Эндиликда ўзбек маҳсулотларини Европа бозорларида сотиш имконияти пайдо бўлди

    07.11.2023, 20:50

    Ўзбекистонда қарийб 20 минг стандарт халқаро меъёрлар билан уйғунлаштирилди

    08.11.2023, 22:01

    “ИҲТ бизнес форумида хорижлик ҳамкасблар билан салкам бир млн долларлик шартнома туздик” — тадбиркор Сардор Ғаффоров

    09.11.2023, 18:10

    Малака тоифаси берилган ЧҚБТ ўқитувчиларининг маоши айрим мактаб ўқитувчиларининг маошига тенглаштирилади

    10.11.2023, 19:41

    Президент ўсимликларни ҳимоя қилишга доир қонунни имзолади 

    10.11.2023, 18:15

    “Кимнидир бепул уй билан таъминлаш масаласи умуман йўқ” — эҳтиёжманд ва ногиронларни уй-жой билан таъминлаш бўйича алоҳида тартиб ишлаб чиқилаётгани маълум қилинди...

    10.11.2023, 17:21
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Олий суди мигрантларни бошқа давлатларга депортация қилишга рухсат берди

    Дунё | 24 июн, 16:35

    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди

    Реклама | 24 июн, 16:30

    “Барселона” Нико Уильямс трансферини июль ойи бошида эълон қилиши мумкин

    Спорт | 24 июн, 16:33

    Нега Швейцария Европадаги энг забт этиб бўлмас мамлакат ҳисобланади?

    Илм-фан | 24 июн, 16:27

    Ўзбекистон беш ойда 6,6 млрд долларлик олтин экспорт қилди

    Иқтисодиёт | 24 июн, 16:25

    Ўзбекистонда доллар расмий курси кўтарилди

    Ўзбекистон | 24 июн, 16:19

    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди

    Реклама | 24 июн, 15:00

    Финляндияда дунёдаги энг катта қум батареяси ишга тушди

    Дунё | 24 июн, 16:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.