Украина президенти Владимир Зеленский Украинанинг қарши ҳужуми ҳозирда қийинчиликларни бошдан кечираётганига қарамай, Киев бу йил ва кейинги йил ҳам ҳужумларини давом эттиришини айтди.
“Бизда режа бор, аниқ шаҳарларимиз, аниқ йўналишларимиз бор, мақсадимиз бор, қаерга борамиз, қайси йўналишда ҳужум қиламиз — ҳаммаси пухта ўйланган”, — деди Зеленский Reuters томонидан ташкил этилган ва YouTube’да эфирга узатилган конференцияда.
“Биз бу йил натижа кўрсатишга ҳаракат қиламиз. Келгуси йил учун режамиз бор, лекин бу режанинг тафсилотларини ҳозир ошкор қила олмайман”, — дея қўшимча қилди Украина президенти.
Изоҳ (0)