Футбол бўйича Англия Премьер Лигасининг 11-туридан ўрин олган ўйин 4 ноябрь, шанба куни бўлиб ўтди.
“Манчестер Юнайтед” сафарда “Фулҳэм” меҳмони бўлди. Учрашувнинг сўнгги дақиқаларида Бруну Фернандеш гол уриб, “қизил иблислар”га ғалаба келтирди.
Манкунианликлар очколарини 18 тага етказди ва 6-ўринга кўтарилиб олди. “Фулҳэм” эса 12 очко билан 14-поғонани банд этган.
АПЛ
11-тур
4 ноябрь, шанба
“Фулҳэм” — “Манчестер Юнайтед” 0:1
Гол: 0:1 — 90+1 Бруну
“Фулҳэм”: Лено, Кастан, Рим, Басси, Робинсон, Уилсон, Перейра (Декордова-Рид, 81), Палиня, Виллиан (Лукич, 76), Ивоби, Родриго Муниз (Винисиус, 76).
“Манчестер Юнайтед”: Онана, Уан-Биссака, Эванс, Магуайр, Диогу Далот, Эриксен (Маунт, 79), Бруну Фернандеш, Мактоминей, Антони (Пелистри, 63), Гарначо, Ҳейлунд (Марсял, 79).
Огоҳлантиришлар: Робинсон (31), Перейра (66), Палиня (66), Гарначо (67), Ивоби (82), Уилсон (85), Диогу Далот (88).
Изоҳ (0)