Ярим енгил вазн тоифасида рингга чиқиб келаётган Отабек Холматов навбатдаги жангини камар учун ўтказиши расман маълум бўлди.
Бутунжаҳон бокс ассосиасияси (WBA) Отабек Холматов ва америкалик Раймонд Форд ўртасидаги жангга буйруқ берди.
Томонлар 30 кун ичида жанг юзасидан келишиб олишлари керак бўлади. Акс ҳолда, WBA кимошди савдосини эълон қилади ва гонорарларни 50 фоиздан тақсимлаш бўйича қарор чиқаради.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой Ли Вуд ўз камарини вакант қолдириб, бошқа дивизионга кўтарилганди. Шу боисдан ҳам энди Отабек Холматов рейтингда иккинчи ўринни эгаллаб турган Реймонд Форд билан жанг ўтказади.
Изоҳ (0)