• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Шартнома олишни 5 кун кутдим”. Автосалонларда машиналар яна талаш бўлди

    Бугун, 3 ноябрь куни UzAutoMotors оммабоп моделлар — Cobalt, Damas, Labо ва бошқа автомобилларига дилерлик марказларида шартнома бериш бошланганини эълон қилди. Сотувлар доимгидек бир неча соатларда автосалонлардаги узун навбатлар, ур-йиқит, тўполон билан ўтди.

    Ижтимоий тармоқларда аҳолининг автосалонлардаги тартибсизликлари акс этган видеолар тарқалди. Сотув бошлангани айтилгач, “Дарё” мухбири ҳам Тошкент шаҳридаги автосалонлардан бирида бўлиб, жараённи ўрганди.

    Фото: “Дарё”

    Компания сотув бошлангани ҳақидаги эълонни соат 9:40 да берган бўлса, орадан уч ярим соат ўтиб, шартнома тузиш тўхтатилди. Ўтган вақт ичида навбатга ёзилганлардан шартнома тузишга эришганлар сони 100 тага ҳам етмади.

    Самарқандлик Ҳазратқул Жўраев Тошкентдаги автосалонга беш кун қатнаб, ахийри Cobalt’га шартнома тузганини айтди.

    Ҳазратқул Жўраев
    Фото: “Дарё”
    “Душанба куни соат 9:00 да автосалонга бордим. Ҳали шартномалар берилмаяпти, кутинг дейишди. Кун бўйи — соат 18:00 гача кутдим, сотув бошланмади. Кейин эртасига ҳам кута-кута уйга қайтдим. Чоршанба, пайшанба кунлари ҳам шундай вақт ўтказдим. Ва ниҳоят, мана жума куни шартнома беришди. Эрта тонгда келиб, Cobalt’га шартнома туздим. Жуда хурсандман, уйдаги яқинларим байрам қилишяпти”, — деди у.
    Фото: “Дарё”

    Фуқаролардан бирининг айтишича, автосалонга келганларнинг кўпчилиги автомобилни сотиш учун харид қилмоқда. Улар бир вақтнинг ўзида ўнлаб автомобилларга шартнома тузади. Оқибатда машина ҳайдаш учун олишни истаган оддий аҳолига навбат тегмайди.

    “Авваллари салондан олинган янги автомобилни бир йил ичида сотишга рухсат берилмасди. Ўша тўғри қарор эди. Чунки ҳозир кўпчилик машина сотиб олаётганлар бозорда пуллаш учун харид қилмоқда. Оқибатда оддий аҳоли автомобиль олишдан маҳрум бўляпти”, — деди исмини сир тутишни истаган манба.
    Фото: “Дарё”

    Шартномалар бериш бошланган пайтда компания иловаси ишламай қолди. Яъни иловада сотувдаги автомобилларни кўриш имкони бўлмади. Расмий бот ҳам, компания сайти ҳам тошдек қотди. Одамларда фақатгина автосалонларга бориб машина сотиб олиш имкони қолган, бу ҳам бўлса, таваккал ва амалга ошиши амримаҳол иш. Чунки машина сотиб олиш учун салонга келганларнинг ярмидан кўпи уйига қуруқ қўл билан қайтди.

    Фото: “Дарё”

    Аввалроқ 18 сентябрь куни ҳам Cobalt, Lacetti, Damas ва Labо автомобиллари учун контрактация очилгани хабар қилинганди. Унда ҳам шартномалар бериш бошланиши эълон қилгандан сўнг автосалонларда навбатлар юзага келган ва сотув жуда тез якунланган.

    03.11.2023, 21:15   Изоҳ (0)   41409
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    UzAuto Motors оммабоп автомобиллари нархини оширди

    18.10.2023, 09:56

    Ўзбекистонда 9 ойда энг кўп қайси моделдаги автомобиль ишлаб чиқарилгани маълум бўлди

    23.10.2023, 10:25

    UzAuto Motors Captiva-5, Cobalt, Onix, Damas ва Labo’га шартнома беришни бошлади

    03.11.2023, 10:17

    Давлатлараро сув таъминотида муаммо бўлмайди — Ўзбекистон сув хўжалиги вазирлиги

    03.11.2023, 21:05

    Самарқандда бўлиб ўтган Янги италян филмлари фестивали

    03.11.2023, 21:01

    2023 йилнинг 9 ойи давомида IT-Park резидентларининг экспорт ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 3 баравар кўпайди

    03.11.2023, 20:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Россиялик болалар дам олиш учун Ўзбекистондаги оромгоҳга келди

    Ўзбекистон | 19 июл, 09:14

    “Реал” Родригонинг келажаги борасида музокара бошлади

    Спорт | 19 июл, 08:57

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.