Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманига олиб борувчи автомобиль йўлидаги кўприк 25 кунга ёпилди. Бу ҳақда вилоят ИИББ ЙҲХБ матбуот хизмати маълум қилди.
Давлат аҳамиятига эга бўлган 4Р12 Бектемир-Чорбоғ қўрғони автомобиль йўлининг 32-километрида (Бўстонлиқ ва Юқоричирчиқ туманлари чегарасида жойлашган кўприк) жойлашган кўприкнинг Чорбоғ—Тошкент йўналишидаги қисми таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани сабабли 25 кунга ёпилди.
Тошкент—Чорбоғ йўналишдаги қисмида эса қарама-қарши ҳаракат ташкил этилди. Ҳозирда шу сабабли ҳам дам олиш кунларининг айрим вақтларида Чорбоғ—Тошкент йўналишида тирбандликлар юзага келмоқда.
ИИББ ЙҲХБ ҳайдовчилардан вазиятдан келиб чиқиб ҳаракатланишларини, шанингдек, ЙПХ инспекторлари ва йўл белги талабларига бўйсунишларини сўради.
Изоҳ (0)