Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова “Док-1 Макс” ишини кўриб чиқаётган судда гувоҳ сифатида кўрсатма берди. Бу ҳақда судда қатнашган “Дарё” мухбири хабар берди.
Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Элмира Боситхонова 2023 йил 27 октябрь куни бўлиб ўтган навбатдаги суд мажлисига чақирилиб, судда сўроқ қилинди.
Судда гувоҳ сифатида кўрсатма берган вазир ўринбосари суд якунида “Док-1 Макс”дан вафот этган болаларнинг ота-оналарига мурожаат қилиб, улардан узр сўради.
Болалар билан шуғулланган ўзим бошчилигидаги ҳар бир шифокор сизлар билан баравар дард чекдик, ўлиб-тирилдик, ҳамма ҳаракатни қилдик. Ковиднинг янги тури деб, мамлакатимизда болалар доридан заҳарланаётгани ҳатто хаёлимизга ҳам келмагани учун барчангиздан узр сўрайман. Ва шифокорлар барча ҳаракатни қилганини, шифокорлар қайсидир ҳаракати нотўғри қилган деган гумон бўлмаслигини илтимос қилган бўлардим, — деди Элмира Боситхонова.
Изоҳ (0)