• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Аи-80 бензини савдосига қўйилган чеклов нархнинг сунъий ошишига олиб келмоқда — Давлат харидлари иштирокчилари уюшмаси

    Октябрь бошида тармоқларда Аи-80 бензини нархининг ошиши ҳақида хабарлар тарқалган эди. “Ўзбекнефтгаз” матбуот хизмати бу хабарларни асоссиз деб, жамиятга тегишли АЁҚШларда нархлар ўзгаришсиз қолиши айтилганди.

    Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Аи-80 бензини сотиб олиш бўйича чеклов ўрнатилмаганини маълум қилганди.

    Қайд этилишича, биржа савдоларида бензиннинг 80 фоизи 1 тн лотларда, қолган қисмида вагон нормасида (60 ва 55 тн) сотилмоқда ва бугунги кунда биржа савдоларида Аи-80 бензинини сотиб олиш бўйича чеклов ўрнатилмаган.

    Давлат харидлари иштирокчилари уюшмаси “Дарё”га берган изоҳида Рақобат қўмитаси томонидан Аи-80 автомобиль ёнилғисига лимит жорий қилинганли маҳсулот нархининг сунъий оширилишига олиб келаётганини билдирди.

    “Ҳозирги кунга қадар 1 савдо кунида барча вилоятларда жойлашган ўртача 30-34 та хусусий ёнилғи қуйиш шохобчалари ёнилғи сотиб олишар эди. Вилоятларда 30 та хусусий АЁҚШлар бензин савдоси билан шуғулланаётган вақтда лимит жорий этилганидан сўнг сотиб олувчилар сони 2 баробарга, яъни 30 тадан 15 тагача қисқарди. Бу эса бензин нархининг кўтарилишига ва истеъмолчиларга ноқулайликлар туғдирилишига сабаб бўлди. Қолган АЁҚШлар эса бензин сотиб олишолмайди. Кунига 150 тн бензин савдоси бўлаётгани ва бир харид миқдори 10 тн лигини инобатга оладиган бўлсак, фақатгина 15 та АЁҚШлар харид қила олади. Қолганларга эса бензин етмайди”, — дейилади уюшма ахборотида.

    Таъкидланишича, бу ўз ўрнида савдо иштирокчилари томонидан маҳсулот нархининг сунъий оширилишига олиб келмоқда.

    “Бунинг оқибатида бензин етмаган АЁҚШ ёпилиши кузатилади ва биржадан бензин сотиб олишга эришган АЁҚШлар олдида узундан узоқ навбатлар пайдо бўлади. Аввал ҳеч қандай лимит бўлмагани сабабли барча АЁҚШлар ўзига керак бўлган миқдордагина сотиб олишарди. Бу миқдор одатта 4 тоннани ташкил этади”, — дейилади уюшма изоҳида.

    Қўшимча қилинишича, бу миқдор 1 бензин ташувчи машина ўзига кўпи билан 4 тонна сиғдира олишига боғлиқ.

    Антимонополия изоҳи

    Агар август ойида жами кунлик 2,8 минг тн маҳсулот қўйилган бўлса, октябрь ойида эса ўртача 3,2 минг тн дан савдога чиқарилмоқда, яъни таклиф 14 фоизга оширилган, бу эса кўпроқ харидорларга маҳсулотни олишга имконият яратади.

    Бензинга талабнинг мавсумийлиги ҳамда нархларнинг юқори даражада волатиллигини ҳисобга олган ҳолда қўмитага амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ нархларни барқарорлаштириш мақсадида бир савдода маҳсулот харид қилинишининг максимал миқдорини белгилаш ваколати берилган ва ушбу чора маҳсулотга талабнинг ошиши даврида бир неча йилдан буён бозор мувозанатини барақарорлаштириш учун давлат томонидан қўллаб келинадиган номонетар восита ҳисобланади.

    Бундан келиб чиқиб, 2023 йилнинг август ойида бензин нархларининг ошиши натижасида маҳсулот харид қилинишининг максимал миқдори 5 тн этиб белгиланган эди. Ўз навбатида, ушбу чоралар ҳамда таклифнинг оширилиши жорий йилнинг сентябрь ойи охирида ҳамда октябрь ойининг биринчи ярмида биржа савдоларида бензин нархларининг 10 фоизгача пасайишига ва бир мунча барқарорлашишига олиб келди.

    Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, шунингдек, жаҳон бозорларидаги юзага келган салбий тенденциялардан (нефть нархларининг ошиши, бензин экспортига ўрнатилган чекловлар) келиб чиқиб импорт нархларининг ички бозорга таъсирини юмшатиш мақсадида 17 октябрдан маҳсулот харид қилинишининг максимал миқдори 10 тн гача оширилди.

    Бугунги кунда республикадаги икки мингдан ортиқ АЁҚШларнинг 99 фоизида Аи-80 бензини 6800 сўмгача бўлган барқарор нархларда сотилмоқда.

    Қўмитанинг билдиришича, 19 октябрь куни Энергетика вазирлиги, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Солиқ қўмитаси, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Саноат энергетика гуруҳи” МЧЖ ХК, “ЎзРТХБ” АЖ ҳамда “Ўзэнергоинспекция” вакиллари бўйича савдога чиқарилаётган бензин ҳажмларини ошириш ҳамда нархларни барқарорлигини таъминлаш масалалари муҳокамаси бўлиб ўтди.

    Бунда ишлаб чиқарувчилар томонидан маҳсулотнинг қўшимча ҳажмларини биржа савдоларига чиқариш бўйича аниқ чоралар ҳамда чакана нархларнинг асоссиз ошишининг олдини олиш бўйича қўмитада Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти, Солиқ қўмитаси ва “Ўзэнергоинспекция” билан биргаликда республика ва ҳудудий ишчи гуруҳлар тузилиши белгиланди.

    “Бензин билан таъминлашда қўмита тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда бензин бозорида танқислик ва ажиотажнинг олдини олиш бўйича ўз ваколатларидан келиб чиқиб тезкор зарур чораларни кўриб боради.

    Бугунги кунда бензин билан таъминлаш масалаларида ажиотажга сабаб бўладиган омиллар мавжуд эмаслигини маълум қиламиз”, — дейилади хабарда.

    Аввалроқ “Ўзбекнефтгаз” матбуот котиби 1 ноябрдан Аи-80 бензини нархи ошиши ҳақида тарқалган хабарлар асоссиз эканини жамиятга тегишли АЁҚШларда нархлар эски белгиланган тартибда амалга оширилишини маълум қилганди.

    24.10.2023, 17:43   Изоҳ (0)   10115
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқанддаги хонадонда 261 дона газ баллони ноқонуний сақланаётгани аниқланди (видео)

    24.10.2023, 17:23

    Шавкат Мирзиёев Қарши тумани тиббиёт бирлашмасига бориб, беморлар билан суҳбатлашди (фото)

    24.10.2023, 17:14

    Тошкент вилоятида 12 та балиқни ноқонуний овлаганлар ҳайвонот дунёсига 7,6 млн сўм зарар етказди

    24.10.2023, 16:37

    Ўзбекистонда доллар расмий курси пастлади

    24.10.2023, 16:23

    Европа инвестиция банки Тошкентда ваколатхонасини очади

    24.10.2023, 15:42

    “Аҳоли, айниқса, қишлоқ жойлардаги одамларга муносиб турмуш шароитлари яратиш ислоҳотларимиз асоси бўлиши керак” — Шавкат Мирзиёев

    24.10.2023, 14:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди



    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 



    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.