Футбол бўйича Германия Бундеслигасининг 8-турида “Бавария” ва “Майнц” 21 октябрь, шанба куни ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашув мюнхенликларнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. “Бавария” сафида Кингсли Коман, Ҳарри Кейн ва Леон Горетцкалар гол урган бўлса, “Майнц” таркибида Антони Каси битта гол муаллифига айланди.
Шу тариқа “Бавария” очколари сонини 20 тага етказиб, 3-ўринга кўтарилиб олди.
Бундеслига
8-тур баҳси
21 октябрь, шанба
“Майнц” – “Бавария” 1:3
Голлар: 0:1 – 11 Коман, 0:2 – 16 Кейн, 1:2 – 43 Каси, 1:3 – 59 Горетцка.
“Майнц”: Центнер, да Кошта, Белл (Онисиво, 84), Фернандеш (Краус, 76), ван дер Берг, Каси (Ляйцҳ, 63), Кор (Рихтер, 76), Ли Чже Сон (Баркок, 63), Баррейро, Груда, Ажорк.
“Бавария”: Ульрайх, де Лигт, Ким Мин Чже, Дэвис, Горетцка (Сарр, 75), Киммих, Лаймер, Коман (Мюллер, 88), Сане (Тел, 77), Мусиала (Шупо-Мотинг, 77), Кейн.
Огоҳлантиришлар: де Лигт (27), Ажорк (45), Кор (49), Белл (65), Лаймер (90).
Изоҳ (0)