• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12410.99
    • RUB158.38
    • EUR14237.89
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +42°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Лайфстайл

    Хитойлик тадбиркор аёл Венди Денгнинг миллиардер бўлиш борасидаги ҳеч кимникига ўхшамаган муваффақият сирлари

    Бу аёл шарқона камтарлик ва итоаткорликни қачон кўрсатиш ва мақсадига эришиш учун қандай ҳаракатланиш кераклигини жуда яхши билади.

    Фото: Getty Images

    Инглиз тили дарсидан Калифорниягача

    Венди Денг бой оиладан чиқмаган. Унинг оиласи ойлик даромади икки юз доллардан ошмайдиган Хитойнинг кичик Сючжоу шаҳрида яшар эди. Манхеттеннинг бўлажак юлдузи ўша пайтда Венгге Денг исмли оддий мактаб ўқувчиси эди. 70 йилларда Хитой аста-секин ўзининг “иқтисодий мўжизаси”га эришаётганди, лекин ҳали фуқароларига ҳеч қандай қулайлик таклиф қила олмасди — масалан, ўша пайтларда Денг оиласида кечқурун “свет” ва газ бўлмасди. Аммо ёш Венге, синфдошларининг эслашларича, болалигидан дабдабали ҳаётни, юқори мавқени ва Хитойдаги кўпчилик сингари — эркин капиталистик Американи орзу қилган.

    Қиз мактабда ўқиб юргандаёқ Америкага кетиш режасини ишлаб чиқади — чексиз инглиз тили дарслари ва дўстлари билан бекорга вақт ўтказмаслик режасининг асоси эди. Охир-оқибат қизнинг капиталистик тилни эгаллаши натижа беради. Калифорниялик бизнесменлар оиласи — Черрилар Венгенинг шаҳрига келганида, у дарҳол ўзининг хитойча исмини американча “Венди”га ўзгартириб, уларга кўнгилли тарзда таржимон бўлади.

    Фото: Getty Images

    Кейинчалик Черрилар оиласи туфайли 20 ёшли Венди Жанубий Калифорнияга кўчиб ўтади, у ерда официант бўлиб ишга киради, сўнг Йел университетига ўқишга киради. У аълочи талаба бўлади ва кўплаб ақлли курсдошларидан фарқли ўлароқ, ажойиб карьера ҳам қуришнинг уддасидан чиқади.

    Мердок, Блейр, Путин ва Вендининг бошқа “йигитлари”

    Кўпчилик Америка орзусида билими ва ақли ёрдамида карьера қурган бўлса, Венди эркаклар қалбига йўл топиб, бой бўлишга қарор қилади. Маълумки, қиз Черри хонимнинг саъй-ҳаракатлари туфайли АҚШга кўчиб келган, хоним бу хитойлик қизни жуда ёқимтой деб билган. Кейинчалик жаноб Черри Green Card олиш учун унинг америкалик биринчи турмуш ўртоғи бўлади, бунинг натижасида қиз бой бизнесмен Девид Вулф билан танишади, унинг оиласи мафтункор хитойлик аёлнинг Елдаги қиммат MBA курслари учун пул тўлайди.

    Уларнинг ишқий муносабатлари шу қадар тез ривожланадики, бир йил ҳам ўтмай, 68 ёшли Руперт Вендига турмуш қуришни таклиф қилади

    Венди Денг Руперт Мердок билан бирга
    Фото: Getty Images

    Йел унга Гонконгдаги Star TV’да амалиёт ўташ имкониятини беради — кейинчалик компанияни энг бой медиамагнат, “оммавий ахборот воситалари қироли” Руперт Мердок сотиб олади. Star TV’ни “ўзиники” қилиш учун компанияда оддий стажёр бўлган қиз доимий равишда хўжайинга маслаҳатлар бера бошлайди (албатта, у Хитойда бизнесни қандай ривожлантириш ҳақида яхши биларди). Венди ниҳоят Мердокка таржимон бўлиб олади ва уни йўлдан оздиришга муваффақ бўлади. Уларнинг ишқий муносабатлари шу қадар тез ривожланадики, бир йилга ҳам бормай 68 ёшли Руперт Вендига турмуш қуришни таклиф қилади. Шу билан бирга, Соҳодаги ҳашаматли уй ва бошқа кўчмас мулклари, Morning Glow яхтаси, бизнеси ва кўп миллиард долларлик активларини ҳам қўшиб беради.

    Аммо Рупертнинг чиройли рафиқаси унга қимматга тушади: тўйдан бир неча ҳафта ўтгач, “ахборот қироли” хитойлик аёлнинг оёқлари остида эди, қизиғи, у ҳеч қачон хотинидан шикоят қилмайди. Мердок уйидаги энаганинг айтишича, Венди бизнес, болалар мероси ва шунчаки майда-чуйда нарсаларни деб эрига тез-тез бақириб турган. Аммо у турмуш ўртоғини қачон ҳимоя қилишни ҳам биларди: масалан, Британия парламентида Мердокнинг News of the World газетаси томонидан уюштирилган машҳур шахсларнинг телефон суҳбатини тинглаш бўйича суд жараёнида залда кимнингдир Рупертга қарши айтган икки оғиз сўзига жавобан Венди ўрнидан сакраб туради ва ҳалиги одамга ташланиб қолади.

    Фото: Getty Images

    Мердок билан турмуш қургач, хитойлик аёл бирин-кетин бизнес лойиҳаларида қатнаша бошлайди: у компаниянинг Хитойдаги филиалини ривожлантиради. Star TV телеканалининг ўз ватанида My Space тармоғини ишга туширишга ёрдам беради. Кейинчалик Денг ўзининг продюсер сифатидаги истеъдодини кашф этади ва иккита фильм чиқаради.

    Детективлар Мердокка Вендининг Буюк Британия собиқ бош вазири билан бўлган муносабати ҳақида далиллар йиғиб беришади

    Хитойлик аёлнинг лойиҳалари миллиардерлар — эрининг дўстлари ёрдамисиз амалга ошмасди, албатта, лекин Венди уларнинг ҳеч бири билан қўлга тушмайди, шунинг учун кекса Руперт хотиржам ақлли хотини билан фахрланишни давом эттириши мумкин эди. Аммо 14 йилдан кейин эр-хотин ниҳоят ажрашишга қарор қилади. Детективлар Венди Мердокнинг хиёнатига оид далилларни эрига тақдим этишади: маълум бўлишича, унинг рафиқаси Рупертнинг яқин дўсти ва Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блейрга анчадан бери яқин бўлган. Албатта, Венди ҳам, Блейр ҳам буни тан олмайди, лекин илгари Вендининг бошқа эркакларга қилган ноз-карашмасига кўз юмган Рупертнинг ҳаракатларига қараганда, хитойлик аёл ва сиёсатчи ўртасида шунчаки дўстликдан бошқа нарсалар ҳам бўлган.

    Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блейр.
    Фото: Getty Images

    Ҳар ҳолда Мердокдек одам билан ажрашиш Вендига турмуш қуришдан ҳам кўпроқ фойда келтиради. У катта миқдорда товон пули ундиради, ҳатто икки қизи учун ишонч фондидан улуш олишга муваффақ бўлади. Вендининг Блейр билан бўлган муносабати ҳақидаги миш-мишлардан сўнг, ОАВ унинг деярли барча нуфузли сиёсатчилар билан муносабатларга эга бўлгани ҳақида ёзади — улар орасида Россия президенти Владимир Путин ҳам бор эди (кейинчалик Американинг Vogue журналига берган интервьюсида Венди у билан таниш эмаслигини тан олади).

    Россия президенти Владимир Путин
    Фото: Getty Images

    Таниш орттириш борасидаги “истеъдоди”

    Бир марта Венди журналистларга: “Ҳамманинг эътиборини жалб қилиш учун ақлли бўлиш керак”, деганди. Дарҳақиқат, хитойлик аёл ҳар доим керакли одамлар билан танишиш учун етарлича ақлли эди: у шу йўл билан Елга киради, кейин Мердок компаниясида стажировка ўтайди, Рупертга турмушга чиққач эса зодагон элиталардан бирига айланади.

    Масалан, эрининг танишлари туфайли у Иванка Трамп билан танишади. Ўша пайтда Иванка бўлажак эри Жаред Кушнер билан диний келишмовчиликлар туфайли ажрашганди. Айнан Денг жуфтликни ўзи ташкил этган яхта саёҳатида яраштириб қўяди. Бир оз вақт ўтгач, Иванка ва Жаред турмуш қуради ва Венди оиланинг қадрдон дўстига айланади (Иванка ҳатто дугонасини отасининг инаугурациясига таклиф қилади).

    Венди Денг ва Иванка Трамп 2016 йилги Костюмлар институти балида                                     
    Фото: Getty Images

    Бундан ташқари, Денг Роман Абрамовичнинг собиқ рафиқаси Даша Жукова билан ҳам дўстлашади — ҳозирда улар Artsy қўшма бадиий лойиҳасини ҳам биргаликда олиб боришмоқда. Денг Владимир Путинни билишини инкор этса-да, Венди Россия раҳбарининг ишончли одамининг оиласини жуда яхши билади.

    Венди Даша Жукова билан сайрда, 2017 йил 31 май                                                                 
    Фото: Getty Images

    Нима бўлганда ҳам, хитойлик аёл манфаат кўзлаб танишишда давом этаётганга ўхшайди, чунки энди “бечора хитойлик қиз” одамлар у билан дўстлашмоқчи бўлган мавқега эришди.

    17.10.2023, 15:24   Изоҳ (0)   14690
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бурак Ўзчивит ва Фаҳрие Эвжен: Туркиядаги энг гўзал жуфтликлардан бирининг севги ҳикояси

    16.10.2023, 16:40

    Ўлимидан кейин оиласига катта бойлик қолдирган Болливуд актрисалари (фото) 

    16.10.2023, 15:23

    Суперқаҳрамон, раққос ва рицар: 55 ёшни қарши олган Голливуд юлдузи Хью Жекманнинг энг яхши образлари

    16.10.2023, 11:54

    Омадсизлик туфайли ҳамма нарсадан воз кечиб, кинодан кетишига бир бахя қолган Голливуд юлдузлари (фото)

    16.10.2023, 09:45

    Болага неча ёшдан смартфон бериш мумкин? Мутахассислар жавоб беради

    17.10.2023, 09:48

    Кунингизни режалаштиринг ва пул йиғинг. Дунёдаги энг бадавлат инсонларнинг фойдали тавсиялари

    13.10.2023, 15:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Том Круз ва Бред Питт ўттиз йиллик адоватдан сўнг дўстлик ришталарини тиклади

    Кино | 24 июн, 17:30

    Мўғулистонда Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди (фото)

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:24

    Тошкентдаги кўчалардан бири 5 кунга автомашиналар ҳаракати учун ёпилади

    Ўзбекистон | 24 июн, 17:15

    Оламшумул машҳурлик ва миллионлаб мухлислари бўлса-да, ўзига ишончи паст бўлган юлдузлар

    Шоу-бизнес | 24 июн, 17:05

    Эрон Исроил устидан ғалаба қозонганини эълон қилди

    Дунё | 24 июн, 16:55

    Смартфон нима учун қизийди ва буни қандай бартараф этиш мумкин?

    Лайфстайл | 24 июн, 16:45

    АҚШ Олий суди мигрантларни бошқа давлатларга депортация қилишга рухсат берди

    Дунё | 24 июн, 16:35

    “Барселона” Нико Уильямс трансферини июль ойи бошида эълон қилиши мумкин

    Спорт | 24 июн, 16:33
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.