Грузия пойтахти Тбилисида Исроилни қўллаб-қувватлаш бўйича митинг бўлиб ўтди. Унда юзлаб одамлар, жумладан, Грузияда яшовчи яҳудийлар иштирок этган.
Намойишчилар ҲАМАСнинг Исроилга ҳужумини қоралади ва қурбонлар хотирасини бир дақиқалик сукут билан ёд этди.
![](/static/2023/10/13/photo_2023_10_13-104445.jpeg)
Грузияда фаолият юритувчи Исроил уйи асосчиси Исик Моше акцияни Грузия фуқаролари ташкил қилганини қайд этди.
“Бутун Грузия халқи Исроилни қўллаб-қувватлаб, терроризмга қарши норозилик билдирмоқда. Биз Исроил палатаси вакиллари сифатида кўплаб ташкилотларга ҲАМАСга террорчи ташкилот мақомини беришни сўраб мактуб йўлладик. Агар биргаликда шу йўлдан борсак, биз дунёни террорчилардан тозалаймиз”, — деди у.
Изоҳ (0)