• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқанд экофоруми якунланди. Ёпилиш маросимида Зироат Мирзиёева қатнашди

    Самарқанд шаҳрида 1-октябр куни бошланган Марказий Осиё экофаоллари иштирокидаги экологик форум якунланди. Ёпилиш маросими Самарқанд сайёҳлик марказидаги Самарканд Regency меҳмонхонасида ўтказилиб, унда Ўзбекистон биринчи хоними Зироатхон Мирзиёева ҳамда Шаҳноза Мирзиёева иштирок этди.

    Ёпилиш маросимида сўзга чиққан Зироатхон Мирзиёева барча иштирокчиларга раҳмат айтиб, минтақадаги экологик вазиятга барча масъул эканини таъкидлади.

    Маросимда асосий урғу кутилганидек экология мавзусига қаратилди. Бадиий қисмда Орол фожиаси ҳақида мулоҳазага ундовчи ажойиб саҳна кўринишига уйғунлашган видеоролик эълон қилинди. Саҳна кўриниши бошида сувга тўлган денгиз тасвирлари, охирида эса денгизнинг қақраган саҳрога айлангани кўрсатилди. Саҳна кўринишини нутқий нуқсони бўлган ёш йигит-қизлар маромига етказиб ижро этишди. Томошабинлар эса уларни махсус жестлар билан қўллаб-қувватлашди.

    Журналист, экофаол Никита Макаренко ва Женисбек Пиязов иштирокидаги навбатдаги чиқиш ҳам Орол мавзусига бағишланди. Клипда Орол тўлди ва қўшиқдан сўнг ёш қизалоқ Орол фожиаси ҳақида сўзлаган таъсирли монологида денгиз тўлгани ижодкорларнинг орзуси экани айтилди. “Орол тўладими? Буни сайёрамиз билади”, деб тугатилди монолог.

    Кейинчалик Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон ёшлари ўз мамлакатларида иқлим ўзгаришларига қарши кураш доирасида нима ишлар қилинаётганини тақдимот қилиб беришди. Айниқса ўзбекистонлик ва қозоғистонлик ёшларнинг чиқишлари меҳмонларда яхши таассурот қолдирди.

    Барча давлат вакиллари чиқишидан аввао Камолиддин Ўринбоев дирижерлигидаги оркест ўша миллатнинг машҳур мусиқаларини чалиб туришди. Экранда эса давлат байроғи ва ўша мамлакатнинг машҳур экоманзиллари кўрсатиб турилди. Шунингдек, минтақа давлатлари миллий қўшиқлари жонли ижрода куйлаб турилди. Масалан, Ўзбекистон экофаоллари тақдимотга чиқишидан аввал оркестр ўзига хос терма мусиқа чалишди.

    Экофорум ёпилиш маросимида уч кун давомида гуруҳларга бўлиниб, минтақа эко ҳаётини яхшилаш бўйича ўз ғояларини муҳокама қилган иштирокчилар охирги кунда мартабали меҳмонлар, ЮNISЭФ раҳбарияти вакиллари, экоэкспертлар қаршисида саралаб олинган якуний таклифларини билдиришди.

    Иштирокчилар уч кунлик муҳокамалардан кейин қуйидаги таклифларни илгари суришди:

    • Давлатлар эколойиҳаларни молиялаштирувчи фонт ташкил қилиши керак;
    • Марказий Осиёдаги бизнес экологик талабларга мувофиқ ишлаши шарт;
    • Минтақа ёшлари экология бўйича қонунчилик ишлаб чиқишда ва мавжуд қонунларга тузатиш киритишда қатнашиши керак. Уларнинг овозлари инобатга олиниши, экология вазирликлари қошида ёшлар қўмитаси ташкил қилиниши, экоқонунлар ёшлар иштирокисиз чиқарилмаслиги лозим;
    • Ёшларга экология мавзусида фикр алмашиш учун платформа керак;
    • Ёшларнинг волонтёр экани ўқишга кираётганда инобатга олиниши керак;
    • Болалар боғчаларида яшил бурчаклар ташкил этиб, болалар экохабардорлигини ошириш учун бу мавзудаги мультфильмларни кўпайтириш;

    Юқори савияда ташкил этилган ёпилиш маросимининг бадиий қисми афсонавий америкалик санъаткор Майкл Жексоннинг Earth Song (Сайёра ноласи) қўшиғи билан якунланди.

    Зироат Мирзиёева ҳақида

    Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева Маҳмудовна 1964 йил 4 декабрда Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилган. 1986 йилда Тошкент ирригация ва мелиорация институтини (ҳозирда «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» Миллий тадқиқот университети) муҳандис-иқтисодчи ихтисослиги бўйича тамомлаган.

    2020 йилдан буён Ўзбекистонда очиқ ва инклюзив муҳитни яратиш орқали аҳолининг ёрдамга муҳтож қатламларини ижтимоий ҳимоя қилиш, соғлиқни сақлаш ва таълимни ривожлантириш масалалари бўйича қатор хайрия лойиҳаларини амалга ошираётган «Замин» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раисидир.

    Фонд фаолиятининг устувор йўналиши атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан иборат. Кўкаламзорлаштириш, ҳаво сифати мониторингини автоматлаштириш, табиийресурслардан оқилона фойдаланиш, ёшлар орасида экологик таълимни ривожлантириш, олис ҳудудларда тоза ичимлик суви билан таъминлаш каби масалалар бўйича лойиҳалар амалга оширилмоқда.

    Зироат Мирзиёева ижтимоий ва экологик соҳалардаги долзарб масалаларга кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида ҳам миллий, ҳам халқаро даражада қатор тадбирларни ўтказмоқда.

    05.10.2023, 18:16   Изоҳ (0)   7687
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шавкат Мирзиёев Тожикистон президентини таваллуд куни билан табриклади 

    05.10.2023, 17:57

    Қишда аномал совуқ такрорланадими? Мутахассис изоҳ берди

    05.10.2023, 17:52

    Шавкат Мирзиёев Россия ҳукумати раисининг ўринбосари билан учрашди

    05.10.2023, 17:44

    “Ўзбекистонда электр учун нархларнинг ошиши 98 фоиз истеъмолчиларга мутлақо таъсир қилмайди” — Энергетика вазирлиги

    05.10.2023, 17:20

    Ўзбекистонда доллар курси кетма-кет иккинчи кун пастлади

    05.10.2023, 16:11

    Журналист Сурия Магдиева 43 ёшида вафот этди

    05.10.2023, 15:17
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Британияликлар Трампнинг ҳаракатларини мамлакат хавфсизлигига энг катта таҳдид деб билмоқда — Politico

    Дунё | 18 июл, 00:10

    “Россия ва Хитой билан уруш 2027 йилда бошланиши мумкин” — НАТО генерали

    Дунё | 17 июл, 23:55

    Зеленский Трамп билан “мега келишув” режалаштирилаётганини билдирди

    Дунё | 17 июл, 23:45

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    Спорт | 17 июл, 23:16

    Сурияда араб бадавийларининг оммавий қирғини содир бўлди

    Дунё | 17 июл, 23:14

    Пул савдоси: ўзбекистонликлар банкларга қанча валюта сотмоқда?

    Иқтисодиёт | 17 июл, 23:07

    “ЦСКА” собиқ дарвозабонлар мураббийи: “Файзуллаев кетаётганидан афсусдаман”

    Спорт | 17 июл, 21:35

    АҚШ Сенати Трампнинг USAID ташкилоти ва икки ОАВ харажатларини бекор қилиш ҳақидаги қонун лойиҳасини маъқуллади 

    Дунё | 17 июл, 21:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.