Ханчжоу—2022 ХIX ёзги Осиё ўйинлари 27 сентябрь, чоршанба куни давом эттирилмоқда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Лазизбек Муллажонов (-92 кг) ҳам Осиё ўйинларидаги дебют жангини ишончли ғалаба билан бошлади.
Ҳиндистонлик Санжит билан жанг қилган Лазизбек 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Аввалроқ, Ҳасанбой Дўстматов, Асадхўжа Мўйдинхўжаев ҳамда Абдумалик Ҳалоковлар ҳам мусобақани ғалаба билан бошлаганди.
Шунингдек, 27 сентябрь кунги баҳсларда боксчи Сабина Бобоқулова (-50 кг) сингапурлик До Данишини 5:0 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга йўл олди.
Изоҳ (0)