Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари “Болдир” темирйўл чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган сал кам 13 миллиард сўм миқдоридаги ноқонуний сигаретларни тўхтатиб қолди. Бу ҳақда “Дарё”га бошқарма ахборот хизмати раҳбари Шоҳруз Ўралов хабар берди.
Таъкидланишича, божхона органлари томонидан тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмасига қарши тизимли тарзда кураш олиб борилмоқда.
Божхона бошқармаси ходимлари “Болдир” темирйўл чегара божхона постига қўшни давлатдан кириб келган темирйўл поезди таркибидаги вагонлардан бирини белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказди. Ушбу вагонда юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, акциз маркалари мавжуд бўлмаган ва божхона назоратидан яширилган умумий қиймати 12 миллиард 771 миллион сўмлик 851 460 қути “Ессе Change” номли сигарет маҳсулотлари борлиги аниқланди, — дейди масъул.
Қайд этилишича, ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)