• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Қизил” ва “яшил” йўлаклар долзарблигини йўқотди. Халқаро аэропортларда нега масофавий божхона назорати ўрнатилгани тушунтирилди

    Ўзбекистондаги халқаро аэропортларнинг учиб кетиш йўналишида “яшил” ва “қизил” йўлакли тизим бекор қилиниб, масофавий божхона назорати жорий этилди. Учиб келиш қисмида эса “яшил” ва “қизил” йўлаклар сақланиб қолади. Бу ҳақда бугун 17 август куни Божхона қўмитаси томонидан Тошкент халқаро аэропортида ташкил қилинган пресс-турда айтиб ўтилди, дея хабар берди “Дарё” мухбири.

    Фото: Божхона қўмитаси

    Тушунтирилишича, халқаро аэропортларда йўловчилар оқими йилдан йилга ошиб бораётгани божхона назорати тартибларини соддалаштиришни тақозо этмоқда. Янги тизим орқали йўловчиларга бир қатор афзалликлар яратиляпти.

    Масалан, назорат зоналарида ортиқча вақт сарфи камаяди. Чунки жисмоний шахслар ва уларнинг қўл юклари визуал кузатув орқали назоратдан ўтказилади.

    “Дарё” мухбири билан суҳбатда “Тошкент-Аэро” ихтисослашган божхона комплекси бўлим бошлиғи Акмал Эшонов янги тизимнинг афзалликлари ҳақида гапирди. 

    Фото: Божхона қўмитаси
    “Масофавий божхона назорати тизимида учиб кетиш йўналишида ҳаракатланадиган йўловчиларни визуал кузатуви амалга оширилади. Бунда махсус ажратилган жой орқали хавфни бошқариш усули қўлланилади ва танлаб олиш принципига асосланиб йўловчилар божхона назорати расмийлаштирувидан ўтказилади”, — деди мутахассис.

    Суҳбат давомида Акмал Эшонов янги тизимнинг аввалгиларидан фарқларини тушунтирди. 

    “Қизил” ва “яшил” йўлаклар жорий қилингунига қадар учиб кетиш йўналишидаги залларда қатор рентген ускуналари бўлган. Ҳар бир йўловчи божхона назоратидан ўтказилган. Божхона декларацияси тўлдириларди. Бу эса йўловчиларнинг ортиқча вақтини олар, ходимларимизга ҳам иш юкламасини оширарди. 2018 йилдан “қизил” ва “яшил” йўлаклар жорий қилинди. Бунда йўловчилар икки йўлакка тақсимланади. “Яшил” йўлакдаги йўловчи божхона декларацияси тўлдирмайди ва қандай товарлар олиб ўтаётганини оғзаки айтади. “Қизил” йўлакдаги йўловчи ўзида бўлган товарларни, валюта ва заргарлик буюмларини декларацияда кўрсатади ва уни божхона органига тақдим этиш орқали ҳаракатланади.

    Ҳозирга келиб 2022 йилдаги президент фармони асосида халқаро аэропортларда Масофавий божхона назорати тизими жорий этилди. Бу тизимга ҳозирча учиб кетиш йўналишларидаги залларимиз мослаштирилди. “Қизил” ва “яшил” йўлакларимиз ўзининг актуаллигини йўқотди ва уларни мазкур заллардан олиб ташладик. Кўраётган бўлсанглар, залда бирорта божхона ходими йўловчиларга кўринмайди. Қачонки йўловчида махсус декларацияланадиган товарлар бўлса, у махсус ажратилган жойларга йўналтирилади ҳамда ўша ерда юклари рўйхатга олинади. Декларация қилинадиган товарлари бўлмаган йўловчиларга божхона ходими умуман юзланмайди. Уларни вақтини олмайди. Яъни жараён анча қулайлашган”, — деди у.

    Шунингдек, халқаро аэропортлар залларида замонавий технологияларга асосланган хавфни бошқариш тизими ҳам йўлга қўйилди. Йўловчи терминалга кириши билан унинг юз қисмини Face-ID орқали сканер қилинади.

    “Танлаб олиш принципи деганда, тизимни ўзи йўловчини танлаб беради. Яъни тизим автоматик равишда қайси йўловчини божхона назорати жойига ўтказиш керак, қайси бирига нисбатан назорат қўлланмаслиги лозимлигини аниқлайди. Қолаверса, шахсларнинг паспортлари ҳам интеграция қилинган. Тизим йўловчига нисбатан хавф даражасини белгилаб беради”, — деди Акмал Эшонов

    Қўшимча қилинишича, ҳозирда халқаро аэропортларга учиб келишда “яшил” ва “қизиқ” йўлаклар сақлаб қолинган. Бу ҳолат кириб келишга нисбатан учиб кетишда йўловчиларга қонунчиликда товар, валюта бойликлари текширувини соддалаштириш белгилангани билан изоҳланди.

    17.08.2023, 20:37   Изоҳ (0)   8069
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Президент фармони билан бир гуруҳ тадбиркорлар кўкрак нишони билан тақдирланди

    17.08.2023, 19:40

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон ташқи ишлар вазирини қабул қилди

    17.08.2023, 19:00

    Ўзбекистонда фаолияти тугатилган меҳрибонлик уйлари сони маълум қилинди

    17.08.2023, 18:50

    “Олмалиқдаги тўққиз қаватли уйнинг юқори уч қавати бузилмоқда” — қурилиш вазири ўринбосари

    17.08.2023, 18:15

    “Қурилиш объектларининг 70 фоизи сейсмик барқарор эмас, дейилганда фақат одамларнинг ўзи қурган уй-жойлар назарда тутилган” — вазир ўринбосари

    17.08.2023, 17:32

    Болаларнинг бўш вақтини унумли ўтказишга ёрдам бераётган “Баркамол авлод” мактаблари (видео)

    17.08.2023, 17:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25

    Таиландда қиролни ҳақорат қилган собиқ бош вазир ва миллиардер оқланди

    Дунё | 23 август, 12:05

    Дунёдаги энг кекса одам 116 ёшини нишонлади

    Лайфстайл | 23 август, 11:45

    Австрияда 289 килолик маҳбус солиқ тўловчиларнинг норозилигига сабаб бўлди

    Дунё | 23 август, 11:30

    Ўзбекистонда икки мингта ҳолатда энергиядан беҳуда фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 11:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.