• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    C5+1 АҚШда илк бор президентларни жамлайди

    Президент матбуот-хизматининг хабар беришича, Ўзбекистон раҳбари кейинги ҳафтада АҚШга ташриф буюриб, БМТ Бош ассамблеясининг навбадаги сессиясида нутқ сўзлайди. Бундан ташқари, ташриф давомида Америка президентининг таклифига биноан ўтказиладиган C5+1 форматидаги АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг учрашувида иштирок этади.

    2015 йилда Самарқандда АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирларининг учрашуви ўтказилди ва C5+1 форматининг пойдевори қўйилди. Мазкур платформа иштирокчи мамлакатларнинг ҳамкорлигини ва умумий ёндашувларини ривожлантиришга хизмат қилиши лозимлиги белгиланди. Муҳокамалар якунида Марказий Осиё республикалари билан АҚШ ўртасида Шериклик ва ҳамкорлик тўғрисида қўшма декларация қабул қилинди. Шу тарзда олти давлат ташқи сиёсат маҳкамалари ўртасида умумманфаатдор масалалар юзасидан мунтазам сиёсий мулоқот ўтказиш бўйича ўзаро ҳамкорликнинг янги формати – C5+1 юзага келди.

    Ўзининг саккиз йиллик тарихи давомида C5+1 ҳам сиёсий, ҳам иқтисодий масалалар бўйича самарали мулоқот майдонига айланиб борди. 2015 йил Самарқанддаги илк учрашувдан кейин АҚШда беш марта, Тошкент ва Остонада икки мартадан ҳамда Гамбург шаҳрида бир марта вазирлар даражасида музокаралар бўлиб ўтди. Бундан ташқари, бир неча онлайн-мулоқотлар ташкил этилди. Учрашувларнинг мунтазамлиги кун тартибига қўйилаётган масалалар юзасидан конструктив ёндашувлар мавжудлигини кўрсатади.

    Акс ҳолда, содда қилиб айтганда, C5+1 ҳам ўз аҳамияти ва нуфузини йўқотиб, сиёсий жараёнлар қаърида кўринмай кетган бўлар эди. Демак, Самарқандда мақсадлар тўғри белгиланган, яъни долзарб масалалар юзасидан мунтазам дипломатик диалогни йўлга қўйиш, минтақавий савдо-сотиқни яхшилаш, транспорт ва энергетика алоқаларини ривожлантириш, бизнес-муҳитни мустаҳкамлаш, экологик чақириқларга қарши туриш, экстремизмга қарши кураш, гуманитар алоқаларни кенгайтириш.

    Бундан ташқари, Самарқанд Декларациясида АҚШнинг Марказий Осиё  давлатлари суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлаши қайд этилган. Кўп қутбли дунёда тинч тараққиёт йўлидан боришни истаган мамлакатлар учун бу қанчалик муҳимлиги замонавий босқинчилик урушлари ҳамда бундай урушлар давом этиши ҳақида айрим сиёсатчиларнинг баёнотлари фонида яққолроқ сезилади.

    C5+1 платформасида Афғон инқирозини ҳал этиш, мамлакатга ёрдам кўрсатиш юзасидан самарали диалог йўлга қўйилган. Жорий йилнинг 27 июль куни Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев бошчилигидаги делегацияси C5+1 маслаҳатлашув форматида Марказий Осиё-АҚШ  махсус сессиясида иштирок этди.

    Томонлар ушбу мамлакатдаги мавжуд вазият, халқаро ҳамжамиятнинг Афғон ҳукуматига нисбатан мужассамлашган позициясини ривожлантириш, бу жафокаш заминда барқарор ва узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

    Марказий Осиё давлатлари ва АҚШнинг махсус вакиллари минтақадаги террорчилик таҳдидларига қарши биргаликда курашиш, шунингдек, Афғонистон ҳудудини халқаро террорчилик ташкилотлари учун хавфсиз бошпанага айлантиришнинг олдини олиш борасида бир овоздан фикр билдирди.

    Ўтган даврдаги самарали мулоқот пировардида давлат раҳбарлари иштирокидаги саммит учун замин ҳозирлади. Жорий йилнинг 18 август куни Жой Байден Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб, уни Нью-Йоркка таклиф қилди.

    АҚШ раҳбари БМТ Бош Ассамблеясининг бўлажак йиғилишини интиқлик билан кутаётганини ёзган. Шунингдек, у Шавкат Мирзиёевни жорий йил сентябрь ойида Нью-Йоркда бўлиб ўтадиган Бош Ассамблея йиғилиши ва C5+1 учрашувида иштирок этишга таклиф этган.

    “Унда биз халқларимиз ҳаётидаги энг муҳим вазифаларни ҳал этишда муваффақиятга эришамиз. Умид қиламанки, сиз – мен ва бошқа етакчиларимиз билан биргаликда хавфсизлик, иқтисодий ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш мақсадларига эришиш йўлида қандай қилиб биргаликда ишлашни давом эттиришимиз мумкинлигини муҳокама қилиш учун сентябр ойида C5+1 расмий учрашувида иштирок этасиз”, — деган Байден.

    “Охирги пайтларда ахборот майдонида “Марказий Осиё +” деган жумла кўп учрамоқда. Масалан, шу йилнинг ўзида “Марказий Осиё+Европа Иттифоқи”, “Марказий Осиё+Хитой”, “Марказий Осиё+Кўрфаз Араб давлатлари кенгаши” каби саммитлар бўлиб ўтди. Бўлажак C5+1, яъни “Марказий Осиё+АҚШ” формати илгари ҳам бўлган, лекин бу сафарги учрашув олий даражада, яъни давлат раҳбарлари иштирокидаги илк саммитдир. Ўзбекистон ва қардош қўшниларимиз биргаликда жипс бўлиб ҳаракат қилиши туфайли Марказий Осиё яхлит минтақа, глобал жараёнларнинг фаол иштирокчиси сифатида қабул қилинмоқда.

    Дунёнинг етакчи давлатлари Марказий Осиё билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кучайтиришга қизиқиши ортиб бормоқда. Бу Президентимиз таклиф этган минтақавий мулоқот механизмининг ёрқин маҳсулларидан ва натижаларидан бири, албатта. Бундан ташқари, АҚШга ташриф давомида давлатимиз раҳбари бир қатор хорижий давлатлар етакчилари, халқаро молиявий институтлар ва ташкилотлар раҳбарлари билан ҳам учрашувлари режалаштирилган, бу ҳақда кейинги ҳафта батафсил маълумотларни бериб борамиз”. 
    Шерзод Асадов – Ўзбекистон Президенти матбуот котиби

    Дарҳақиқат, дунё билан мулоқотда Марказий Осиё мамлакатларининг ягона позиция тутишлари якуний қарорлар қабул қилиш механизмларини тезлаштиради. Шу билан бирга, жаҳон бозорларига чиқиш ва чет эллик шерикларни жалб этиш жараёнларини осонлаштиради. Нью-Йорк саммити амалий жиҳатдан қанчалик самара келтиришини албатта вақт кўрсатади,  бироқ шу пайтгача вазирлар даражасида конструктив мулоқот давом этиб келган экан, олий даражадаги музокаралардан янада кўпроқ натижа кутишга ҳақлимиз.

    15.09.2023, 15:19   Изоҳ (0)   13521
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Марказий Осиёда сув тақчиллиги муаммоси бундан буён тобора чуқурлашиб бораверади” — Шавкат Мирзиёев

    15.09.2023, 15:08

    Антибиотикларни қўллаш чоғида анафилактик ёки аллергик шок кузатилганда нима қилиш керак? Мутахассис тушунтириш берди

    15.09.2023, 14:50

    “Унинг ишга туширилиши Марказий Осиёдаги сувдан фойдаланиш тартиби ва мувозанатини тубдан ўзгартириб юбориши мумкин” — Шавкат Мирзиёев Қўштепа канали қурилиши ҳақи...

    15.09.2023, 14:43

    Журналист ўлими: у ичган антибиотик давлат рўйхатидан ўтказилганми?

    15.09.2023, 14:00

    Идоравий ҳарбийлаштирилган қўриқлаш хизмати ходимларининг энг кўп сони белгиланди

    15.09.2023, 13:10

    Ўзбекистонда коллеж ва академик лицейларнинг C1 сертификатига эга ўқитувчиларига 50 фоиз устама тўланади

    15.09.2023, 12:43
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Исроил мудофаа вазири бутун Ғазони босиб олишга чақирди (видео)

    Дунё | 3 август, 18:10

    Андижонда собиқ куёв қайнукасининг машинасини ёқиб юборди (видео)

    Ўзбекистон | 3 август, 17:47

    Сурия мудофаа вазирлиги ва АҚШ дастагидаги курдлар мамлакат шимолида юз берган тўқнашувда бир-бирини айблади

    Дунё | 3 август, 17:24

    Эстония Россия билан чегарада хавфсизликни кучайтирди

    Дунё | 3 август, 16:47

    Россия Хитойдан юк машиналари импортини тақиқлади

    Дунё | 3 август, 16:40

    “Тоттенҳэм” Сон Ҳён Миннинг ўрнини “Реал” футболчиси билан тўлдирмоқчи

    Спорт | 3 август, 16:12

    “Тошкент—Шарқий” аэропорти қурилиши сентябрда якунланиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 3 август, 16:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.