Ўзбекистонда 15—35 ёшдаги хотин-қизларни поливитамин, темир ва фолик кислотаси билан бепул таъминлаш ишлари ривожлантирилади. Бу ҳақда ССВ ахборот хизмати хабар берди.
Унга кўра, “Ўзбекистон-2030” стратегиясига кўра, чақалоқларда ирсий касалликлар бўйича селектив скрининг текширувлар қамрови камида 50 фоизга оширилади. Болалар ўртасида ирсий касалликлар 2 баробарга қисқартиради. Туғуруқ ўринлари сони 35 фоизга оширилади.
6–23 ойлик болаларни микронутриент кукуни, 2–10 ёшдаги болаларни гелминтоз профилактикаси бўйича махсус препаратлар, 3–15 ёшдаги болаларни ёд препарати, 15–35 ёшдаги хотин-қизларни поливитамин, темир ва фолик кислотаси билан бепул таъминлаш ишлари ривожлантирилади.
Қайд этилишича, кўрилган чора-тадбирлар натижасида юқумли ва юқумли бўлмаган касалликлар тарқалиши 20 фоизга қисқаришига эришилади.
Изоҳ (0)