Ижтимоий тармоқларда Наманганда “ГАЗ-53” автомобилларидан иборат тўй кортежи ҳаракатланаётгани акс этган видео тарқалди.
“Дарё” мухбирининг аниқлик киритишича, ушбу видеода жорий йил 1 сентябрь куни Учқўрғон туманидаги “Қурама” маҳалласида нишонланаётган тўйга кетаётган 10 та “ГАЗ-53” автомобилидан иборат кортеж акс этган.

Фото: Жаҳонгир Акрамов
23 ёшни қаршилаган куёвнинг ўзи ҳам “ГАЗ-53” ҳайдовчиси бўлгани сабабли ҳамкасблари тўйга қимматбаҳо автомобилларда эмас, ўзларининг бошқарувларидаги машиналарни безатган ҳолатда боришни маъқул кўришган.

Фото: Жаҳонгир Акрамов
Видеода куёвнавкарлар кортеждан сўнг маҳалладаги ўйингоҳ ҳудудида автомобилларни айлана шаклида териб, рақсга тушаётганини ҳам кўриш мумкин.

Фото: Жаҳонгир Акрамов
Ушбу видео тарқалганидан сўнг йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимлари тўй маросимида иштирок этган “ГАЗ-53” ҳайдовчиларига жарима ҳам қўллагани айтилмоқда.
Изоҳ (0)