Шавкат Мирзиёев 5 сентябрь куни Покистон Қуролли кучлари Қуруқлик қўшинлари қўмондони генерал Асим Мунир бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Ўзбекистон билан Покистон ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада ривожлантириш ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув аввалида юқори даражали меҳмон давлат раҳбарига Покистон президенти Ориф Алвий ва бош вазир вазифасини бажарувчи Анвар Какарнинг саломи ва тилакларини етказди.
Суҳбатда илгари қабул қилинган “йўл харитаси”га мувофиқ ўзаро савдонинг юқори ўсиш суръатини давом эттириш, инфратузилмавий лойиҳаларни тезлаштириш ҳамда икки мамлакат етакчи корхоналарининг кооперация алоқаларини кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Минтақавий хавфсизликни таъминлаш юзасидан, шу жумладан Афғонистондаги вазиятнинг ривожланиши нуқтаи назаридан фикр алмашилди.
Термиз—Мозори-Шариф—Пешовар темир йўлини барпо этиш лойиҳасини илгари суриш мақсадида амалий саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Изоҳ (0)