• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    “Мулойим қотил”, “кир қўллар касаллиги”. Гепатит қандай юқади ва унинг турлари ҳақида нималарни билиш керак?

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълумотига кўра, Ер юзида гепатит B ва C билан зарарланган инсонлар сони 325 миллионни ташкил қилади, ушбу касаллик сабаб йилига 1,5 миллион инсон ҳаётдан кўз юмади. “Домашний очаг” журнали гепатитнинг энг кўп тарқалган турлари қайсилар ва юқтириб олмаслик учун қандай маълумотларга эга бўлиш кераклигига тўхталиб ўтади.

    Фото: РБК

     

    Гепатит нима?

    Халқ тилида “сариқ касал” деб номланган гепатит вирусли касаллик ҳисобланади. Унда жигар ҳужайралари зарарланиши кузатилиб, жигар фаолияти бузилиши оқибатида организмда интоксикация — заҳарланиш юз беради.

    Гепатитнинг ўткир ва сурункали турлари бор. Ўткир гепатит билан касалланган одам жигар қайта тикланишига имкон бериш учун бир йилгача қатъий парҳез тутиши, спиртли ичимликлардан воз кечиши керак. Сурункали гепатит ўлимга олиб келувчи жигар сиррози ва саратони каби асоратларга сабаб бўлиши мумкин.

    Гепатит билан қандай касалланиш мумкин?

    Асосан, ушбу касаллик вирус юқиши туфайли ривожланади. Бундан ташқари, гепатит ўткир заҳарланиш, хусусан, спиртли ичимлик фонида ҳам ривожланиши мумкин.

    А, Б, C ва бошқалар нимаси билан фарқ қилади?

    Гепатит А — энг кўп учрайдиган, аммо бошқаларига нисбатан хавфсизроқ касаллик тури ҳисобланади. У деярли доим ўткир кечади ва сурункали бўлмайди, ўлимга ва бошқа турларга нисбатан жиддий оқибатларга олиб келмайди. Ушбу касаллик “кир қўллар касаллиги” деб ҳам аталади. Вирусни, асосан, кирланган сув, таом, яхши ювилмаган идиш ҳамда касалланган одам билан контактда бўлиш орқали юқтириш мумкин. Гепатит А билан касалланмасликнинг энг осон йўли вакцина қилдириш ҳисобланади.

    Гепатит B — касаллик турлари орасида энг хавфлиси ҳисобланади. Йилига ушбу касалликдан 700 минг одам вафот этади. Ҳозиргача ҳам касаллик қўзғатувчисига бевосита таъсир қиладиган препарат йўқ. Даволаш муолажалари жигарни яхшилаш ва сиррозга айланишининг олдини олиш ҳисобланади. Касаллик қон ва одам организмидан ажраладиган бошқа суюқликлардан ёки онадан ҳомилага юқади. Агар касалланган одамнинг бир томчи қони ҳовузга тушса, ундаги сув зарарланиш хавфи бўлади.

    Гепатит C — “Мулойим қотил” деб таъриф бериладиган ушбу касаллик тури ҳам кўпинча жигар сиррози ёки саратонига сабаб бўлиши мумкин. Касаллик, асосан, қон орқали, яъни эҳтиётсизлик сабаб стоматолог, маникюр ва бошқа амалиётларда қон тегган буюмдан бошқа бир инсонга юқиши мумкин. Шунингдек, тиш чўткаси ёки соқол оладиган ускуна ҳам вирус юқиши учун сабаб бўлади.

    Гепатит D — шифокорлар томонидан “суперинфекция” деб аталадиган гепатит D организмда гепатит B вируси бўлгандагина кўпаяди. Аксар ҳолларда касаллик билан зарарланиш қон қуйганда ёки гиёҳвандларнинг шприцлари орқали юқиши кузатилади. Онадан ҳомилага юқиши ҳам мумкин. гепатит B га чалинган беморлар гепатит D юқишига мойил бўлади. Гемофилия касаллиги бор кишилар гиёҳвандларнинг касалликка чалиниш эҳтимоли юқори. Бир вақтни ўзида гепатитнинг А ва B турларига чалиниш ҳолатлари ҳам учраб туради. Зарарлангандан кейин касаллик ривожлангунича гепатит B сингари 1,5-6 ой вақт ўтиши мумкин.

    Гепатит E — гепатит А сингари E тури ҳам деярли сурункали кечмайди. Аммо аёл ҳомиладорлигининг сўнгги уч ойида ушбу вирусни юқтириб олса, ўлим эҳтимоли 40 фоизни ташкил қилади.

    Гепатит билан зарарланмаслик учун нима қилиш керак?

    Гепатитнинг вакцинаси бор турларига қарши эмланинг. Шахсий гигиена қоидаларига риоя қилинг. Тиббиёт муассасалари ва гўзаллик салонларида бир марталик асбоблардан фойдаланиш ва уларни стерилизацияланганига эътиборли бўлинг. Иложи борича бир йилда бир марта гепатитга қон таҳлили топширинг. Гепатитнинг баъзи турдаги вируслари қонга тушганидан кейин 20 йилгача ўзини намоён қилмаслигини унутманг. Саломатлигингизга бефарқ бўлманг.

    04.09.2023, 11:02   Изоҳ (0)   15043
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жигар муаммолари ва уйқусизлик — кўз оқи нимадан сарғаяди?

    06.06.2023, 09:44

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг ўнинчи партияси Ўзбекистонга етказилди

    17.07.2023, 12:20

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг 13-партияси Ўзбекистонга етказилди

    13.08.2023, 14:06

    Жигар саломатлиги учун тез-тез истеъмол қилиш тавсия этиладиган маҳсулотлар 

    17.08.2023, 13:40

    Мисрдан гепатит C га қарши дори воситаларининг 14-партияси Ўзбекистонга етказилди

    21.08.2023, 11:50

    Валерианка ичишга шошилманг: Стрессдан халос этадиган 8 та маҳсулот 

    31.08.2023, 21:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Илк бор ота бўлган эркаклар миясидаги ўзгаришлар олимларни ҳайратга солди

    Лайфстайл | 23 август, 13:50

    “Тоттенҳэм” “Манчестер Сити” футболчиси учун 70 млн евро таклиф қилмоқчи

    Спорт | 23 август, 13:42

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    Дунё | 23 август, 13:22

    Юзига ажин тушишидан қўрқиб, 40 йил табассум қилмай яшаган аёл ҳозир қандай кўринишда?

    Лайфстайл | 23 август, 12:45

    Ўзбекистон МОҚ раҳбарлари “Манчестер Сити” клуби меҳмони бўлишди

    Спорт | 23 август, 12:30

    Uzbekistan Airports’нинг 6,8 млрд сўмлик давлат хариди қонунчиликка зид ўтказилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 12:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.