Футбол бўйича MLS чемпионатида “Интер Майами” “Лос-Анжелес” клубини 3:1 ҳисобида мағлуб этди.
Учрашувда Месси иккита голли узатмага муаллифлик қилди.
Мазкур ўйинга жуда кўп машҳур инсонлар ташриф буюрди. Меҳмонлар рўйхатидан шаҳзода Гарри ва Меган Маркл, актёрлар Леонардо ди Каприо, Эдвард Нортон, Тоби Магуайр, Том Ҳолланд, Жерард Батлер, Оуэн Уилсон, Жейсон Судейкис, Уилл Феррелл, қўшиқчи Селена Гомес, баскетбол юлдузлари Леброн Жеймс, Жеймс Харден кабилар жой олганди.
Эслатиб ўтамиз, “Интер Майами” ушбу ғалабадан сўнг шарқий конференцияда 25 очко билан 14-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)