Тошкент шаҳрининг айрим ҳудудларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик доирасида электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” хабар берди.
Маълум қилинишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларнинг олдини олиш, куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 28 август куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади:
- Бектемир тумани: “Нурлийўл” ва “Гулбоғ” МФЙларининг айрим кўчаларида соат 09:00 дан 17:00 гача.
Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлиги айтилмоқда.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.
Аввалроқ Тошкент халқаро аэропортида шаҳарнинг “Қўйлиқ” подстанциясида содир бўлган авария туфайли электр таъминотида узилиш содир бўлганди. Шунингдек, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги аҳолига мурожаат билан чиқиб, электр энергиясини тежашнинг антиқа усулини маълум қилган. Вазирликка кўра, электр энергиясини тежаш учун кир ювиш машинасидан фойдаланганда пастроқ ҳароратда кир ювишга ҳаракат қилиш керак.
Изоҳ (0)