Остонада Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон энергетика ва сув хўжалиги идоралари вакиллари сув-энергетика соҳасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди. Бу ҳақда Қозоғистон Энергетика вазирлиги хабар берди.
Йиғилишда келгуси куз-қиш мавсумида электр энергиясини етказиб бериш ҳамда бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинган. Давлатлар вакиллари бир қатор ўзаро келишувларга эришган, етказиб бериш ҳажми ва муддатларини белгилаб олган.
“Томонлар, шунингдек, электр энергиясининг соатлик ҳисобини юритиш механизмини жорий этиш имкониятларини ишлаб чиқиш; тадбиркорлик субъектлари ўртасида режадан ташқари оқимларни ҳисоб-китоб қилиш бўйича шартномалар тузиш; шартномаларнинг амалдаги шартларини қайта кўриб чиқишга келишиб олди”, — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, томонлар ўз зиммаларига олган мажбуриятларни бажаришга содиқ эканини тасдиқлаган. Сув ва энергетика идоралари вакилларининг навбатдаги йиғилиши ноябрь ойида Бишкекда бўлиб ўтиши айтилмоқда.
Изоҳ (0)