Эндиликда ўқув дастурларига қўшимча янги фанларни киритиш тақиқланади. Барча янги таклифлар мавжуд фанларга интеграция қилиниб тайёрланади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, барча фанларда миллий ғурур, ифтихор, умуминсоний қадриятларга ҳурмат, ватанпарварлик ғоялари тарғиб қилиниши шартлиги қайд этилди.
Бундан уч йил олдин 15 ёшгача бўлган болаларга йод, витаминлар ва гижжага қарши дорилар тарқатиш амалиёти жорий қилинган эди. Натижада болаларнинг жисмоний ва ақлий ривожланишига таъсир кўрсатадиган қалқонсимон бези касалликлари камая бошлади.
Жорий йилда ҳам мактаб ўқувчиларига йод препаратларини бепул тарқатиш давом эттирилади. Масъулларга сентябрь ойидан бу ишларни тизимли ташкил қилиб, ота-оналар ва ўқувчилар орасида йод истеъмолининг фойдали хусусиятларини кенг тарғиб қилиш топширилди.
Изоҳ (0)