Футбол бўйича Италия А Сериясининг 2-турида “Ювентус” 27 август, якшанба куни “Болонья”ни қабул қилди.
Учрашувнинг 24-дақиқасида Льюис Фергюсон меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 80-дақиқада эса Душан Влаҳович мувозанатни тиклади. Ўйин 1:1 ҳисобидаги дуранг натижа билан якунланди.
Туринликлар 2-турдан сўнг 4 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди.
А Серия
2-тур баҳси
27 август, якшанба
“Ювентус” – “Болонья” 1:1
Голлар: 0:1 – 24 Фергюсон, 1:1 – 80 Влаҳович.
“Ювентус”: Перин, Алекс Сандро, Данило, Бремер, Камбязо (Айлинг, 66), Веа (Маккенни, 82), Рабьо, Локателли (Йилдиз, 82), Фажоли (Погба, 66), Кьеза (Милик, 74), Влаҳович.
“Болонья”: Скорупски, Пош, Лукуми, Бекема, Ликояннис (Корасса, 61), Моро (Домингес, 61), Эбишер (Эл-Аззузи, 85), Фергюсон, Орсолини (Карлссон, 61), Ндое (Фаббиан, 90), Зиркзее.
Огоҳлантиришлар: Рабьо (12), Пош (17), Мотта (72), Йилдиз (87).
Изоҳ (0)